Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ МРБ раҳбари бир неча ҳафта илгари Сурияда юзлаб россияликлар ўлдирилганини эслатди
13-04-2018 09:28 0 480 Рейтинг1 Чоп этиш

МРБ раҳбари бир неча ҳафта илгари Сурияда юзлаб россияликлар ўлдирилганини эслатди

МРБ раҳбари бир неча ҳафта илгари Сурияда юзлаб россияликлар ўлдирилганини эслатди

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Майк Помпео маълум қилдики, бир неча ҳафта илгари Сурияда «бир неча юз россиялик ўлдирилган». Унинг сўзлари AFP томонидан келтирилган.

Бу ҳақда у ўз номзоди Давлат департаменти раҳбарлиги учун илгари сурилган Сенат йиғилишида баён қилган.

«Бир неча ҳафта илгари Сурияда россияликлар муносиб рақибга дуч келишди ва улардан бир неча юз киши ҳалок бўлди», — деган Помпео.

Помпео қайси воқеа ҳақида гапираётганига аниқлик киритмаган. Кўп эҳтимол билан у февраль ойида Сурияда америкаликларнинг авиазарбаси оқибатида ҳалок бўлган россиялик ёлланма аскарларни назарда тутган.
7-8 февраль кунларида Дейр-аз-Зорда Сурия ҳукумати тарафида урушаётган кучлар АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан артиллерия ва авиация томонидан ҳужумга учраганди. Ўшанда россиялик олигарх Евгения Пригожин томонидан молиялаштирилиши айтиладиган «Вагнер гуруҳи», ИШИД овчилари гуруҳи, шунингдек, бошқа ироқлик, эронлик ва афғонистонлик ёлланма ҳарбийлар курдлар назоратидаги «Коноко» нефть майдонларига ҳужум уюштирган ва коалиция кучлари томонидан қарши олинганди. Натижада, ҳужум қилганларнинг йўқотишлари 200 нафаргача бўлгани айтилганди. Bloomberg хабарига кўра, ҳалок бўлган ёлланма ҳарбийларнинг 100 нафари россиялик бўлган.

Россия ТИВ бу маълумотларни «классик дезинформация» деб атаганди.

Эслатиб ўтамиз, 13 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп Рекс Тиллерсонни Давлат котиби лавозимидан четлатди ва унинг ўрнига МРБ раҳбари Майк Помпео номзодини тавсия қилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

«Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди

Козим Тўлаганов: Давлат дастури асосида қурилаётган уйларнинг нархини бундан ортиқ арзонлаштириб бўлмайди

Ҳалқаро Стандартлаштириш Ташкилоти – ISO га 1947-йил асос солинган.

expo
Боглиш маколалар