Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Абу-Дабида қизларни фоҳишаликка мажбурлаган хоразмлик аёлнинг қилмишлари фош этилди
10-04-2018 15:41 0 618 Рейтинг1 Чоп этиш

Абу-Дабида қизларни фоҳишаликка мажбурлаган хоразмлик аёлнинг қилмишлари фош этилди

Абу-Дабида қизларни фоҳишаликка мажбурлаган хоразмлик аёлнинг қилмишлари фош этилди

Турмушимизнинг гўзал ва фаровон бўлиши йўлида ҳамда фарзандларимизнинг келгусида баркамол инсон бўлиб вояга етишида беминнат хизмат қилиб, юртимизда қадр топаётган опа-сингилларимиз талайгина. Аммо, Яратганнинг гўзал хилқати номига доғ тушириб, жиноят кўчасига кирган айрим хотин-қизларни кўриб, уларга нисбатан нафратинг ортади.

Қўшкўпир туманида яшовчи Х.Ноилани ҳам ана шундай инсон нафратига лойиқ десак муболаға бўлмайди. Чунки, у Хоразм вилоятида яшовчи бир неча ёш қизларни 2017 йил апрель ойида алдов йўли билан Бирлашган Араб Амирликларнинг Абу-Даби шаҳрига чақиртириб олган. Уларни қарийб тўққиз ой давомида, яъни 2017 йилнинг декабрь ойига қадар турли эркаклар билан пул эвазига жинсий алоқада бўлишга мажбурлаган. Ўз ватандошларидан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиб келган.

Жирканч иллатлари орқали миллатимиз томирига болта ураётган, инсон қадридан пулни баланд қўядиган бундай шахсларни аниқлаш ва уларнинг қилмишига яраша қонун олдида жавобгарликка тортиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг асосий вазифаларидан биридир. Хоразм ИИБ томонидан олиб борилган махсус тадбирлар натижасида Х.Ноиланинг ҳам қилмишлари фош этилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар