Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Диний экстремистик ташкилотлар аъзоси сифатида шубҳа остига олинганлар рўйхатидан 1625 киши чиқарилди
17-03-2018 13:56 0 405 Рейтинг1 Чоп этиш

Диний экстремистик ташкилотлар аъзоси сифатида шубҳа остига олинганлар рўйхатидан 1625 киши чиқарилди

Диний экстремистик ташкилотлар аъзоси сифатида шубҳа остига олинганлар рўйхатидан 1625 киши чиқарилди

Чет элларда диний экстремистик ташкилотлар таъсирига тушиб, йўлдан адашган ватандошларимизнинг юртимизга қайтиши муносабати билан Самарқандда ўтказилган анжуман жамоатчилик орасида катта акс садо берди деб ёзади xs. uz
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳудудий бошқармалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда ҳали-ҳануз ўз уйига қайтиб келмаганларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари ҳам қатнашди. Йиғилишни олиб борган Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев унинг натижалари ҳақида мухбиримиз саволларига жавоб қайтарди.

— Туробжон Икромович, юзлаб ватандошларимизнинг радикал диний оқимлар таъсирига тушиб қолиши сабаблари ҳамда уларни ортга қайтаришда таъқиб қўрқувидан халос этиш ҳақида қандай фикрдасиз?
— Узоқ йиллар ҳукм сурган мустабид тузум барҳам топгач, мамлакатимизда нафақат иқтисодий, балки мафкуравий муаммолар ҳам авж олди. Ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий, руҳий тарбия масалаларида жамиятда бўшлиқ юзага келди. Бу эса маданий-маънавий қадриятларнинг сусайишига олиб келди. Ислом динининг ҳақиқий инсонпарварлик ғояларини бузиб талқин қилиш ҳолатлари кузатилди. Мана шундай мураккаб бурилиш давридан мамлакатда террорчилик, экстремистик мақсадларда фойдаланиб қолишга интилиш кучайиб борди. Одамлар руҳига таъсир этувчи турли-туман усулларни қўллаб, молиявий захираларни ишга солган ҳолда эндигина тетапоя қилаётган ёш суверен республикадаги тинчлик ва барқарорликка дахл этмоқчи бўлдилар. Афсуски, ўша пайтларда ҳали диний-мафкуравий иммунитети шаклланиб улгурмаган кўплаб ёшларимиз уларнинг тузоғига тушиб қолди.

— Мамлакатимизда қачонлардир ана шундай мутаассибликка берилиб, “қора рўйхат”дан ўрин олган Ўзбекистон фуқароларини ортга қайтариш йўлида олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар юртимизда инсонпарварлик тамойиллари ҳукмронлигини ифода этади...
— Дарҳақиқат, Ўзбекистон бугунги тарихий босқичда ҳар бир фуқаронинг ҳаёти ва тақдири давлатнинг энг олий қадрияти эканлиги туфайли тараққиётнинг янги поғонасига чиқди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси ҳамда қатъий саъй-ҳаракатлари асосида йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар ҳал қилинмоқда. Демократия, бағрикенглик, очиқлик жамиятимизга хос бўлиб бораяпти. Аҳоли руҳий иммунитети мустаҳкамланаётгани, диний маърифатнинг бугунги ривожланишимизга ҳамоҳанг бўлишига жиддий эътибор қаратилаётгани ҳам шундан далолатдир. Масалан, Президентимиз ташаббуси билан Самарқанд вилоятида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилмоқда. Шунингдек, Юртбошимиз диний экстремистик оқимлар таъсирига тушганларни Ватанга қайтаришда уларнинг дахлсизлигини таъминлаш, ижтимоий ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларини сақлаган ҳолда тўғри йўлга қайтишларига имкон бериш кераклигига эътибор қаратаяптилар. Кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик — ўзбек халқи кўп асрлик анъаналарининг ажралмас бўлагидир.

— Самарқанд вилоятида бу йўналишда олиб борилган ишлар қандай амалий натижалар берди?
— Йўлдан адашган ҳар қандай инсон эл-юрт қаршисида шу жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишга интилса, давлатимиз уни жазолашни эмас, ижтимоий мавқеини тиклаб олиши учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини кўзда тутади. Ҳозирги кунда диний экстремистик ташкилотлар аъзоси сифатида шубҳа остига олиниб, рўйхатга тушган 1749 кишидан 1625 нафари бу рўйхатдан чиқарилди. Уларга яқинлари ва қавму қариндошлари билан алоқа ўрнатиб, даволаниши, уй-жой билан таъминланиши учун ҳар жиҳатдан кўмак кўрсатилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилингани туфайли қонунбузарлик, диний экстремизмга боғлиқлик айбловлари қўйилган 41 нафар вилоятдошимиз ўз уйига қайтди.
Афсуски, чет элларда юрган ана шундай кишиларнинг 124 нафари билан ҳали алоқа ўрната олганимизча йўқ. Жиноий ва бошқа айбловлар остидаги тазйиқлардан қўрқишаётгани сабабли улар ортга қайтиб кела олишмаётгани бор гап. Шу боис уларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари билан боғланиб, қайтиб келишса, ҳеч қандай жиноий ва бошқа тазйиқлар кўрсатилмаслигини айтдик. Қонунни ҳимоя қилувчи идоралар маҳаллий бошқармалари билан биргаликда вилоятимиз аҳлига нотўғри йўлга тасодифан кириб қолиб, аммо оғир жиноятга қўл урмаганлар дахлсиз эканлигини маълум қилдик. Ҳали-ҳануз юртга қайтолмай аросат ичра сарсон бўлаётганлар учун давлатимизнинг инсонпарварлик тамойиллари, ўзбек халқининг кечиримлилиги бу даражага етгани жуда муҳим. Оғир аҳволга тушган ҳамюртларимизнинг Ўзбекистон фуқаролари эканлиги жамиятимизда уларга нисбатан ҳамдардлик туйғуларини ошириб, ёрдам учун қўл чўзишга ундайди. Биз фақат ҳамкорликдаги ҳаракатлар орқалигина уларнинг Ватанга қайтишига ёрдам бериб, янги муносиб ҳаёт қуришларига имкон ярата оламиз.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*