Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Истиқлол” санъат саройида жиноятчи қўлга олинди
16-03-2018 15:42 0 712 Рейтинг1 Чоп этиш

“Истиқлол” санъат саройида жиноятчи қўлга олинди

“Истиқлол” санъат саройида жиноятчи қўлга олинди

Концертга кетаётган одам, албатта, яхши маданий ҳордиқ чиқаришини ўйлаб дили чоғ, кайфияти аъло бўлиши турган гап. Лекин санъат саройи остонасига келган томошабиннинг қўлига кишан солинганини кўрганмисиз ёки эшитганмисиз?

Ажабтовур ҳолат, шундай эмасми? Айниқса, севимли санъаткорининг қўшиқларини эшитаман, деб узоқ вилоятдан келган одамга санъат саройи ичига кириш ҳам насиб қилмай суд зали қора курсисига бориб ўтирганига нима дейсиз?

Бироқ, доно халқимиз қилмиш – қидирмиш, деб бежиз айтмаган. Фарғона шаҳридан Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройига келган Илҳом Жабборов балки яхши ният билан бу маскан остонасига қадам қўйгандир, аммо унинг чўнтакларида “ёмон ният” яширинган эди. Яъни хавфсизлик юзасидан томошабинларни текшириб ўтказиш пунктида унинг ёнидан кўп миқдордаги “Марихуана” ва “Гашиш” гиёҳвандлик воситалари чиқди. Бу тўғрида ЎзА маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
– Судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ўзининг истеъмоли учун сотиб олган гиёҳвандлик воситаларини ёнида олиб юрганини тан олди, – дейди Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди судьяси Сарвар Орипов. - Содир этилган жиноят гувоҳларнинг кўрсатмалари билан ҳам ўз тасдиғини топди.

Судланувчига жазо тайинлашда унинг айбини бўйнига олгани ва чин кўнгилдан пушаймон бўлганини жазони енгиллаштирувчи ҳолат, деб баҳоланди. Мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолат, деб баҳоланди. Жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси, судланувчининг шахси инобатга олиниб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш зарурлигига эътибор қаратилди. И.Жабборовга Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчига Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланди ва 1 йил синов муддати белгиланди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

Шахсий ривожланиш режангиз борми?

Эртага бепул метро куни. Метрода бизни нималар кутмоқда?

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

expo
Боглиш маколалар