Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Энергетик ичимликлар сотиш чекланиши мумкин
14-03-2018 14:25 0 405 Рейтинг0 Чоп этиш

Энергетик ичимликлар сотиш чекланиши мумкин

Энергетик ичимликлар сотиш чекланиши мумкин

Ўзбекистонда энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилганлар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин, деб ёзмоқда ЎзА. Айни пайтда Қонунчилик палатасидаги партия фракциялари ҳамда қўмиталарда муҳокама қилинаётган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ушбу таклиф илгари сурилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида шу турдаги ичимликлар рекламаси ва савдосини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари бинолари, жамоатчилик жойлари, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари ҳамда спорт, ижтимоий ва маданий тадбирларда аудио, визуал ва мултимедиа воситалари, матн, кўргазмали қўлланмалар, баннерлардан фойдаланган ҳолда амалга оширишни чеклаш ҳамда белгиланган тартибни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш каби масалалар илгари сурилмоқда. Қонун лойиҳаси 15-март куни депутатларнинг ялпи мажлисида биринчи ўқишда муҳокама этилиши кутилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*