Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 8 март куни бир қатор давлатларда аёллар намойиши бўлиб ўтди
10-03-2018 11:56 0 383 Рейтинг1 Чоп этиш

8 март куни бир қатор давлатларда аёллар намойиши бўлиб ўтди

8 март куни бир қатор давлатларда аёллар намойиши бўлиб ўтди[/center]
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жануби-Шарқий Осиё давлатларида аёллар норозилик намойишларини уюштирди. Бу ҳақда “eadaily.com”га асосан Қалампир нашри хабар берди.

Тадбирлар давомида ҳукуматга қарши чақириқлар янграган.

Хусусан, Филиппин пойтахти Манилада юзлаб аёллар президент Родриго Дутерте сиёсатига қарши чиқишлар қилмоқда. Кенг миқёсли аксилгиёҳвандлик рейдлари давомида ўлдирилганларнинг оналари ва бевалари ҳурмати юзасидан фаоллар қўлларида оқ ва қизил атиргуллар билан кўчаларга чиқмоқда.

Хитойда эса талаба қизлар флешмоб уюштириб, ХХР раиси Си Цзиньпиннинг ваколат муддатига қўйилган чекловнинг олиб ташланишига қарши норозилик билдирмоқда.

Намойишлар Мьянмада ҳам кузатилди. Бошқалридан фарқли ўлароқ бу намойиш анча сокин ўтган ва мамлакат етакчиси Аунг Сан Су Чжи олиб бораётган сиёсатда аёллар ички демократиёда катта рол ўйнаётгани эътироф этилди.

Ўз навбатида, Россияда ҳам кам сонли акциялар кузатилган. Жумладан, талаба қизлар эркак ўқитувчиларнинг аёлларни камситувчи сўзларига қарши норозилик билдирмоқда. Бир гуруҳ аёллар эса депутат Слуцкийни зўравонликда айбламоқда.

Ниҳоят, Испанияда 8 март эрталабки соатларидан 24 соатлик ялпи иш ташлаш бошланди. Унинг давомида мамлакатнинг барча аёлларидан ишламаслик сўралмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар