Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Омад эмас, ташвиш келтирди
02-03-2018 10:23 0 509 Рейтинг1 Чоп этиш

Омад эмас, ташвиш келтирди

Омад эмас, ташвиш келтирди

“Москва — Тошкент” рейси бўйича Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган Россия Федерацияси фуқароси Б. М. божхона яшил йўлаги орқали бамайлихотир кириб келганида, юклари орасида 1 дона 7,62 мм. калибрли патрон ва унга мўлжалланган 1 дона ўқ борлиги аниқланди деб ёзмоқда xs.uz

Чет эл фуқароси бу жанговар ашёларни омад келтирувчи тумор сифатида ёнида олиб юришини маълум қилишига қарамай, унинг найранги қонунуний жавобгарлик қутилиб қолиши учун асос бўла олмайди.

Худди шу йўналиш билан Тошкентдан Москвага парвозга шайланган фуқаро Н. Ф. Ҳам чучварани хом санаганлардан экан. У юкларини божхона қизил йўлаги орқали ўтказаётганда, шубҳали тасвирлар зийрак нозирлар эътиборини тортди. Шундан сўнг юк холислар иштирокида очиб кўрилди. Маълум бўлишича, устаси фаранг фуқаро 2 дона, умумий оғирлиги 8.6 гр. бўлган тилла тангаларни нонлар орасига беркитиб юртимиз ҳудудидан олиб чиқмоқчи бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги қошидаги Бадиий экспертиза бошқармаси хулосасига кўра, ушбу ашёлар XIX аср охирларида Чор Россиясида зарб қилинган тангларнинг нусхаси бўлиб, нумизматика предметлари сирасига киради ва олиб чиқишдан аввал Бадиий экспертизадан ўтказилиши лозим эди.
Ҳозир мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

417 нафар мансабдор коррупцияга йўл қўйди. Шулардан 61 нафари прокуратура органлари ходимларидир

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

expo
Боглиш маколалар