Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ АҚШда ёшлар намойишга чиқди
21-02-2018 13:01 0 384 Рейтинг0 Чоп этиш

АҚШда ёшлар намойишга чиқди

АҚШда ёшлар намойишга чиқди

Америкалик ёшлар Флоридадаги террор ҳаракатидан кейин намойишга чиқишмоқда.

Кеча, 19 февраль куни АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида ёшлар ҳукуматга қарши норозилик намойиши ўтказишди. Бу ҳақда “The Guardian” нашрига таяниб qalampir. uz хабар берди.

АҚШнинг Флорида штатидаги мактабда содир этилган қотиллик ишидан кейин мамлакатдаги ёшлар ҳукуматнинг бу борада ҳеч қандай чора кўрмаётгани учун намойишга чиқишди.

Оқ уй олдида тўнланган намойишдаги ёшлар “Мен кейингиманми?” сўрови ёзилган баннерларни кўтариб олишгани айтилмоқда.

Ушбу митингга ўқувчи ёшларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари ҳам келиб қўшилишган.

Улар мамлакатда қурол-аслаҳа билан боғлиқ савдони назароат қилишни кучайтириш кераклигини талаб қилмоқда.

Норозилик белгиси сифатида ёшлар Вашингтон кўчаларида ва Оқ уй атрофидаги йўлларда ерга ётиб олишган ва ҳукуматдан бунга чора кўришларини сўраган.

Ўз навбатида Оқ уй вакили уларга президент Трамп айнан бу борада лойиҳаларни тайёрлаётганини маълум қилган.

Таъкидлаш керакки, Флоридадаги мактабда ўсмир йигит томонидан содир этилган отишма натижасида 17 киши ҳалок бўлгани нафақат америкалик ёшлар ва уларнинг ота-оналари, балки муассаса ўқитувчиларини ҳам ташвишга солмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, президент Трамп АҚШда қуро-яроғ савдосини маълум даражада чекловчи қонун қабул қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*