Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда сохта ДАН ходими қўлга олинди
22-01-2018 15:55 0 831 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентда сохта ДАН ходими қўлга олинди

 Тошкентда сохта ДАН ходими қўлга олинди


Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан сохта ЙҲХБ ходими аниқланди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
20 январь куни соат тахминан 14:30ларда, Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган «Сергели» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходимларига, ўзининг фуқаролик бурчини бажарган шахс мурожаат қилиб, Бинокор кўчасидаги автомобиль йўлида автомашина хайдовчиларини тўхтатиб, уларнинг ҳужжатларини текшираётган ЙҲХБ ходими унда шубҳа уйғотганини маълум қилган деб хабар берди kun.uz

Мазкур хабар асосида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари юқорида кўрсатиб ўтилган жойга борган вақтларида, ҳақиқатдан ҳам фуқаро Азизбек Аширалиевич Рузиматов, ички ишлар органи ходимлари хизмат кийимида, гўёки ЙҲХБ ходими сифатида автоуловларни тўхтатиш билан шуғулланаётгани аниқланган.

Шубҳали шахс текширилган вақтда, у аслида ЙҲХБ ходими эмаслиги маълум бўлган ва ундан жезл, радиоалоқа воситаси, ҳуштак, ЙҲХБ ходимининг қалбаки кўкрак нишони ва қалбаки маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Рузматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар