Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қозоғистонда 40 даража совуқ туфайли мактаблардаги дарслар бекор қилинди
22-01-2018 13:14 0 439 Рейтинг0 Чоп этиш

Қозоғистонда 40 даража совуқ туфайли мактаблардаги дарслар бекор қилинди

Қозоғистонда 40 даража совуқ туфайли мактаблардаги дарслар бекор қилинди


Қозоғистоннинг қатор вилоятларида жуда кучли совуқ ҳарорат туфайли 22 январь куни мактаблардаги дарслар бекор қилинди, деб ёзмоқда Tengrinews.kz.

Хусусан, Павлодардаги мактабларда 1-11-синфлар, шунингдек, шаҳар коллежларида таҳсил олаётган биринчи босқичдаги талабалар учун машғулотлар бекор қилинди. Бундан ташқари, Павлодар вилоятидаги барча мактаблар ва коллежларнинг биринчи босқичларида дарслар ўтказилмади деб хабар берди kun.uz

Минтақада ҳаво ҳарорати 40 даража совуққа тушди. Вилоятда кучли совуқ туфайли 22-26 январь кунлари пўртана ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Минтақада барча йўналишлар бўйича йўллар ёпиб қўйилган.

Шимолий-Қозоғистон вилоятида 22 январь куни 1-11-синфлар ўқувчилари учун мактаблардаги дарслар бекор бўлди. Маҳаллий фавқулодда вазиятлар департаментидан хабар қилишларича, душанба куни вилоят ҳудудида 30 даража совуқ бўлиши кутилган.

Ақмолинск вилоятидаги мактабларда ҳам 22 январь куни кучли совуқ туфайли 1-11-синфлардаги машғулотлар бекор қилинди.
Остонада мактабларнинг 1-11-синф ўқувчилари ва коллежларнинг биринчи сменадаги 1-2 босқичлари талабаларига жавоб берилган.
Кўстанайда биринчи сменадаги 9-синфгача бўлган ўқувчиларга рухсат берилди, деб хабар қилмоқда "Алау".

Семееда об-ҳаво шароити туфайли барча мактаб ўқувчилари ва биринчи босқич талабаларининг дарслари бекор қилинди. 22 январь куни шаҳардаги ҳарорат 34 даража совуқни ташкил этди.
Усть-Каменогорскда биринчи сменадаги 1-9-синф ўқувчилари учун машғулотлар бекор қилинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар