Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россияда ис газидан ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди
16-01-2018 13:58 0 478 Рейтинг0 Чоп этиш

Россияда ис газидан ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди

Россияда ис газидан ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди

Россия Федерациясида ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадлари юртимизга олиб келинди, деб маълум қилади ФВВ матбуот хизмати дея ёзмоқда uz24.uz

Хабар қилинганидек, 11 январь куни Россия Федерациясининг Рязань области, Ряжский раёни, “Марказий” кўчаси 31-уйда 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари ис газидан заҳарланиб 4 нафари вафот этган ва бир нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилганди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг жасадлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан ватанимизга олиб келинди.

Вафот этганларнинг жасадлари 3 босқичда: 13 январдан 15 январгача “Москва - Андижон”, “Москва - Термиз” ва “Москва - Бухоро” рейслари бўйича амалга оширилди.

ФВВ, ИИВ, Прократура, Тез тиббий ёрдам ва маҳаллий ҳокимият куч ва воситалари билан ҳамкорликда вафот этган фуқароларнинг жасадлари доимий яшаш жойларига олиб борилиб (Андижон вилоятининг Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларига, Сурхондарё вилоятининг Денов туманига, Навоий вилоятининг Навбаҳор туманига ) дафн этилди.

Жойлардаги маҳаллий давлат оргалари томонидан дафн этиш маросимини ўтказишда ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ис газидан жабрланган 1 нафар Ряжский шаҳри марказий шифохонасида ётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилишини ўз назоратига олган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси олий мажлиси сенатига сайланди

Путин Конституцияга қандай ўзгартиришларни киритмоқчи?

«Toyota» учар такси ишлаб чиқариш учун қарийб 400 млн доллар сармоя ажратади

Олий таълим муассасаларига оид 55 қўшма дастурдан 23 таси Темпус/Erasmus+ лойиҳаси

expo
Боглиш маколалар