Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Арзимаган либос учун талон-тарожлик.
11-01-2018 14:06 0 501 Рейтинг1 Чоп этиш

Арзимаган либос учун талон-тарожлик.

Арзимаган либос учун талон-тарожлик.


Босқинчилик талончилик бу ҳеч қачон кечирилиб бўлмайдиган ходиса. Куни кеча киночилар уйи ёнидан кета туриб бир одам билан тўқнаш келдим. У жуда ҳаяжонда эди. Қаердандур югуриб келаётганлиги юз-кўзидан маълум бўлди. У ёнимга келиб тўҳтади ва -кечирасиз жиян отчопар бозоригача яна неча километр қолди, деди.

Мен уни спортчи деб ўйлаб таҳминан масофани чамалаб айтдим. У яна менга, -узр жиян ёнимда паспортим ҳам йўқ эди, ўзим уста қурувчиман Қибрайда ишлаб турган эдим паспортимни текширишга келишган экан мен қўрқиб кетиб қочишга мажбур бўлдим.
Қибрайдан пиёда юриб келяпман. Мен унга нима деб жавоб беришни ҳам билмай қолдим.Билишимча унинг бошига ташвиш тушган. Ё бўлмаса жиноятнинг бошидан тутган бўлса ажаб эмас. Униси менга қоронғу. Ҳар тўкисда бир айб.

Жиноят ўз-ўзидан келавермайди мана масалан, бизга Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизматини ҳабар беришича Қуйичирчиқ туман ИИБга 2018 йил 7 январь куни соат 12.35 да тушган хабарга кўра, 7 январь куни соат 03.00 ларда, икки нафар номаълум шахслар, Қуйичирчиқ тумани, Ойдинобод маҳалласида яшовчи нафақаҳўр, 1965 йилда туғилган Валинтин Петровичнинг. уйда бир ўзи бўлганлигидан фойдаланиб, девордан ошиб тушиш йўли билан унинг хонадонига бостириб кирган.

Арзимаган либос учун талон-тарожлик.


Жабрланувчининг уйи ичида бўлган темир пружинадан ясалган спорт анжоми ҳамда тахта бўлагидан қурол сифатида фойдаланган ҳолда жабрланувчини боши ва танасини турли жойларига бир неча маротаба уришиб, ётоқхонасидаги шкафи ичидан унга тегишли бўлган 200.000 сўм пуллари, умумий нархи тахминан 245.000 сўм бўлган 1 жуфт оёқ кийими ва эркаклар спорт кийимини олиб, Валинтин Петровични қўлларини дазмол шнури билан боғлаб воқеа жойидан қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Қуйичирчиқ туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1994 йилда туғилган, муқаддам судланган Азиз Ражабов ва 1994 йилда туғилган Ренат Ортиқов. содир этганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди(босқинчилик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар Азиз Ражабов. ва Ренат Ортиқовлар ушланган.

Мазкур жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш масаласи туманнинг “Ойдинобод” маҳалла фуқаролар йиғинида муҳокама қилинди.
Муҳокамада Қуйичирчиқ туман ИИБ бошлиғи подполковник Б.Қўзибоев, туман ИИБ ҳузурилаги Тергов бўлими бошлиғи майор З.Итолмасов ва “Ойдинобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Муҳокама давомида мазкур ўта оғир турдаги жиноятни содир этилишига имкон берган шарт-шароит сифатида гумон қилинувчилар муқаддам судланган бўлса-да, улар билан етарли даражада профилактик чора тадбирлар олиб борилмаганлиги кўрсатиб ўтилди.
Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, гумон қилинувчиларнинг бошқа жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Метеорит Ерга яқинлашиб келаётгани қайд этилди

КХДР да иккита Украина дрони йўқ қилинди

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг хамкорлиги

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

expo
Боглиш маколалар