Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 2 млрд. 234 млн. сўмдаги 37 кг заргарлик буюмларини таваккалчилари ишга чек қўйилди
28-12-2017 10:00 0 1298 Рейтинг1 Чоп этиш

2 млрд. 234 млн. сўмдаги 37 кг заргарлик буюмларини таваккалчилари ишга чек қўйилди

2 млрд. 234 млн. сўмдаги 37 кг заргарлик буюмларини таваккалчилари ишга чек қўйилди

Республикамиз божхоначилари тилла ва заргарлик буюмларининг ноконуний олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона коидабузарликларини фош этишди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.
Истанбулдан учиб келган фуқаролар Н.Нуритдинова ва М.Мирзамахмудовалар эса таваккалга қўл уриб, айни шу тартибларни бузишга уринишди. Яъни, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ва йўловчи божхона декрациясида кўрсатмасдан туриб, тилла ва заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб киришаётганида тўхтатиб қолинди.
2 млрд. 234 млн. сўмдаги 37 кг заргарлик буюмларини таваккалчилари ишга чек қўйилди

Хусусан, Н.Нуритдинова дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати тахминан 100 млн. сўмдан ортиқ бўлган 465 гр. оғирликдаги, М.Мирзамахмудова эса тахминан 45 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги 208 гр. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларини божхона назоратидан четлаб, олиб кирмоқчи бўлишган экан.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври моюайнида “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 114 та божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати 2 млрд. 234 млн. сўмдан ортиқ салкам 37 кг. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.
2 млрд. 234 млн. сўмдаги 37 кг заргарлик буюмларини таваккалчилари ишга чек қўйилди

Фарғона вилояти божхоначилари эса йирик миқдордаги тилла ва заргарлик буюмларининг республикамиздан олиб чиқиб кетилишига чек қўйишди.
Фарғона туманининг чегарадош ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Тўраев ўзи бошқарувидаги “Нексия” автомашинасининг ўриндиғи остига яширилган салкам 4 кг. 800 гр. оғирликдаги тилла қуймаларни бошқа бир шахс Н.Каримовга бераётган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, қиймати салкам 1 млрд. 200 млн. сўмлик 6 та қуйма тилла бўлаклари республикамиздан олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган экан.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 22722-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Агар божхона назоратидан четлаб олиб киришган уринилган ушбу товарлар жуда кўп миқдорни ташкил қилса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Қозоғистонда коронавирусга чалинган қиз касаллик ҳақида илк бор очиқ гапирди

Олма сиркасининг фойдали жихатлари.

expo
Боглиш маколалар