Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Янги йил тунидаги бир қанча ПАҚ-ПАҚ ларни олди олинди
26-12-2017 11:23 0 673 Рейтинг1 Чоп этиш

Янги йил тунидаги бир қанча ПАҚ-ПАҚ ларни олди олинди

Янги йил тунидаги бир қанча ПАҚ-ПАҚ ларни олди олинди

Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласининг олдини олиш мақсадида, Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ходимлар томонидан пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан корхона, ташкилот, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда, маҳалла гузарларида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Янги йил тунидаги бир қанча ПАҚ-ПАҚ ларни олди олинди

Лекин шунга қарамай, ҳамон айрим фуқароларнинг мамлакатимизга ноқонуний равишда пиротехника воситаларини олиб кириш, сотиш, тарқатиш, уни етказиб бериш билан шуғулланаётгани ачинарлидир.

Жумладан, Янгийўл шаҳрида ўтказилган тадбирда 1987 йилда туғилган фуқаро Ф.Н. пиротехника воситалари билан савдо қилаётганлиги аниқланиб, унинг ёнидан 900 минг сўмлик пиротехника маҳсулотлари олинди. Шунингдек, 1983 йилда туғилган Г.С. ҳам пиротехника воситаларини мўмай даромад эвазига пуллаш пайида бўлиб турган пайтида ички ишлар органларининг тезкор ходимлари томонидан фош этилиб, 7 миллион сўмлик пиротехника воситалари расмийлаштириб олинди.
Янги йил тунидаги бир қанча ПАҚ-ПАҚ ларни олди олинди

Суриштирувлар натижасида ушбу фуқаролар пиротехника маҳсулотларини Зангиота тумани ҳудудидаги омборхонадан сотиб олганлиги аниқланди. Омборхона холислар иштирокида текширилганда, А.Б.га тегишли контейнердан кўп миқдордаги пиротехника воситалари янги йил байрами арафасида сотиш мақсадида, сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди.

Халқимизда «Ўйиндан ўт чиқди» деган гап бор. Ўт билан ўйнашнинг ҳосиятсиз, боз устига, нақадар аянчли эканлигини билмайдиган инсон бўлмаса керак. Шундай экан байрамларни кўтаринки кайфиятда, шоду хуррамлик билан қарши олайлик. Ўз ҳаётимиз ва соғлигимиз учун ўзимиз ортиқча ташвиш орттирмайлик.
Тошкент вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар