Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда “киракаш”ларга қонунан енгиллик яратилиш арафасида
21-12-2017 14:35 0 1149 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда “киракаш”ларга қонунан енгиллик яратилиш арафасида

Ўзбекистонда “киракаш”ларга қонунан енгиллик яратилиш арафасида

Ушбу тартиб тегишли лицензия олган ўриндиқ жойлари 4 йўловчидан ортиқ бўлмаган таксиларга нисбатан татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда деб ёзмоқда qalampir.uz нашри.

Аввалроқ, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилиб, келгуси йилда жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишига рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Ушбу тартиб тегишли лицензия олган ўриндиқ жойлари 4 йўловчидан ортиқ бўлмаган таксиларга нисбатан татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.

Қўчқоровга кўра, мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқлар йиғувчанлигини ошириш, даромадларини легализация қилиш, қўшимча резервларни аниқлаш доирасида берган топшириқларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда “киракаш”ларга қонунан енгиллик яратилиш арафасида

Шунингдек, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг ўрнатилган базавий миқдоридан ошган суммасига 10 фоиз миқдорида ягона ижтимоий тўловнинг пасайтирилган ставкасини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Бунда базавий иш ҳақи фонди сифатида ўтган йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси олий мажлиси сенатига сайланди

Путин Конституцияга қандай ўзгартиришларни киритмоқчи?

Олий таълим муассасаларига оид 55 қўшма дастурдан 23 таси Темпус/Erasmus+ лойиҳаси

«Toyota» учар такси ишлаб чиқариш учун қарийб 400 млн доллар сармоя ажратади

expo
Боглиш маколалар