Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ИИБ: “Тозалаш-антитеррор” тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда
06-12-2017 13:15 0 982 Рейтинг1 Чоп этиш

ИИБ: “Тозалаш-антитеррор” тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда

ИИБ: “Тозалаш-антитеррор” тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда

Ҳар бир инсон ўз виждонига яраша иш тутади. Ҳаром пул ҳеч қачон юқмаган. Енгил -елпи даромад эвазига келган пул билан оила боқаётган баъзи кимсалар орамизда авсуски йўқ эмас.
Хусусан,Юқори Чирчиқ тумани Дўстлик кўчаси рақамсиз уйда яшовчи А.Р. исмли аёл сауна ташкил қилиб, у ерга турли шахслар фоҳишалар билан маишатга келишлари ҳақида маълумот олинди.
ИИБ: “Тозалаш-антитеррор” тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда

2017 йил 30 ноябрь кунисоат 21.10 да бошқарма ташаббуси билан мазкур ҳолатга ойдинлик киритиб, қонуний чора кўриш мақсадида, тадбиргаТошкент шаҳар ИИББ ЎХБ ва Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари ҳамкорликка жалб қилиниб, қуйидагилар аниқланди:
Юқоридаги сауна Қибрай туманида рўйхатда турувчи, 1960 йилда туғилган А.Р.га тегишли бўлиб, ЮқориЧирчиқ туманида яшовчи 1970 йилда туғилган Л.Е. ташкилий ишлар билан шуғулланади.

Ўтказилган тадбирлар натижасида саунада қуйидаги тўрт нафар эркаклар ва саккиз нафар аёллар маишат қилиб ўтирганлари аниқланди.
Юқоридаги шахсларни барчаси Юқори Чирчиқ тумани Ички ишларбўлими биносига келтирилиб, уларга нисбатан тегишли қонуний чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Янгибозор қўрғони Чирчиқ кўчаси 22/1-уйда 1971 йилда туғилган А.К. уч ойдан бери манзилгоҳда ҳеч қандай шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз истиқомат қилиб келаётганлиги аниқланди ва Юқори Чирчиқ тумани ИИБга олиб келинди.

Булардан ташқари Назарбекда ҳам паспорт-виза қоидаларинибузилиши ҳолатлари аниқланди
“Паспорт-виза” коидаларига зид равишда яшовчи шахслар ва манзилгоҳларни аниқлаш мақсадида тадбирлар ўтказилди ва вақтинча рўйхатга қўймасдан уйига ижарачиларни жойлаштириб, паспорт-виза қоидаларини бузган фуқаролар аниқланди.
Жумладан, Зангиота тумани Назарбек қўрғони Ахилобод МФЙда яшовчи, 1945 йилда туғилган А.Ж. бир неча йилдан бери хонадонини ётоқхонага айлантириб, ўнлаб шахсларни рўйхатсиз ижарага қўяди. Ж.А. ҳар бир шахсдан 3000 сўм миқдорида ижара ҳақи олади.
Назарбек қўрғони, Ахилобод МФЙ да яшовчи, 1962 йилда туғилган Э.С. хонадонини меҳмонхонага айлантириб, турли вилоятдан бўлган ижарачиларни қўйиб, кунлик 3000 сўмдан ижара ҳақи олади.
ИИБ: “Тозалаш-антитеррор” тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда

Айни кунда хонадонда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидан бўлган 1976 йилда туғилган Э.Н., рафиқаси 1984 йилда туғилганШ.С.лар рўйхатсиз яшайдилар.
Назарбек қўрғони, Ахилобод МФЙ да яшовчи, 1947 йилда туғилган П.Ф. ҳам бир неча йилдан бери хонадонини меҳмонхонага айлантириб, ўнлаб шахсларни ижарада туриб яшашлари учун шароитлар яратиб қўйган. Ушбу хонадонда яшаётган ижарачиларФ.П.га ҳар бир кун учун 3000 сўм миқдорида ҳақ берадилар.

Назарбек қўрғони, Ахилобод МФЙда Алижон исмли шахс, кўп йиллар давомида хонадонга ўнлаб шахсларни ижарага қўйган ҳолда, ҳар бир шахсдан кунлик 3000 сўм миқдорида ижара ҳақи олади.
Ҳозирда хонадонда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидан бўлган 1985 йилда туғилган Х.Б., 1990 йилда туғилган Т.Н., 1993 йилда туғилган Қ.С., 1979 йилда туғилган К.Ш., Қамаши туманидан бўлган 1963 йилда туғилган Д.Э.лар рўйхатсиз яшайдилар.
Бундан ташқари, Алижон хонадонни нариги тарафида яна бирхонадонни ижарачиларя шашлариучун шароит яратган. Ушбу хонадонда айни кунда Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидан бўлган 1964 йилда туғилган О.Ж., 1985 йилда туғилган М.Ш., 1996 йилда туғилган С.Ж., 1995 йилда туғилган Т.Ю., 1969 йилда туғилган Х.О., 1987 йилда туғилган Ф.Б., 1972 йилдатуғилган М.И., Яккабоғтуманиданбўлган 1973 йилда туғилган М.У.лар рўйхатсиз яшайдилар.
ИИБ: “Тозалаш-антитеррор” тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда

Назарбек қўрғони, Ахилобод МФЙ да яшовчи, 1964йилда туғилган К.Ш. хонадонини меҳмонхонага айлантириб, ўнлаб шахсларни ижарага қўяди ва ижарачилардан 3000 сўм миқдорида ҳақ олади.
Тадбир давомида Тошкент вилояти ИИБ ходимлари томонидан ушбу хонадонларда вақтинча рўйхатга қўймасдан паспорт-виза қоидаларини бузган 53 нафар шахс Зангиота туман ИИБ га олиб келинди

Олмалиқда тегишли ҳужжатларсиз фаолият юритаётган компьютер клуби аниқланди “Тозалаш-антитеррор” тадбири давомида Олмалиқ шаҳар, Бўстон маҳалласи, Бўстон кўчасида 1987 йилда туғилган Н.С.га тегишли компьютер хона ташкилэтилган бўлиб, ҳеч қандай хужжатларсиз фаолият юритаётганлиги хақида маълумот олинди.

2017 йил 30 ноябр куни холатга ойдинлик киритиш мақсадида, тадбирга жалб қилинган Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари билан компьютер клуби фаолияти текширилганда, ҳақиқатданҳамҳечқандайҳужжатларсизсоат 23:45 да фаолият юритаётганлиги ва буерда мижозлардан 1993 йилда туғилган С.Б., 1996 йилда туғилган Ж.А., 1995 йилда туғилган Э.А., 1996 йилда туғилган К.С., 1996 йилда туғилган М.С., 1994 йилда туғилган Э.С., 1996 йилда туғилган Ж.А., 1995 йилда туғилган А.А. ва 1998 йилда туғилган Н.Ю.лар борлиги маълум бўлди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан ҳужжатлаштир ишишларини Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари олиб бормоқда.
Шунингдек, Чирчиқ шаҳар, 8-кичик туманида жойлашган Б.Д.га тегишли компьютер-караоке клуби шу куни соат 23.15 да фаолият юритаётганлиги маълум бўлди.
Тадбирга жалб қилинган Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимлари билан клуб кўздан кечирилганда, мижозларга хизмат кўрсатилаётганлиги ҳолати кузатилди.

Энг ачинарлиси кафеларда бўлаётган воқеаларга жим қараб тураётганимизда. Буларга ким маъсул бўлиши керак деган савол туғилади, албаттда биз фуқаролар атрофимизда қандай воқеа-ходисалар бўлаётганлиги билан қизиқишимиз даркор.
Куни кеча Охангарон туманида жойлашган “Ганга” номли кафе-бар 1981 йилда туғилганЭ.Ю.га тегишли бўлиб, назорат ишларни 1983 йилда туғилган Э.Ё. юритади.
ИИБ: “Тозалаш-антитеррор” тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда

Охангарон шаҳар ҳокимлигининг қарорига мувофиқ, туманда жойлашган кафе, ошхоналар соат 22.00га қадар фаолият юритишлари белгиланган. Лекин, 2017 йил 30 ноябрь куни юқоридаги кафе-бар соат 23.05 да фаолият юритаётганлиги кузатилди.
Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, “Тозалаш-антитеррор” тадбирига жалб қилинган ИИБ ходимлари кафени кўздан кечирганларида ичкарида ҳақиқатдан ҳам мижозлари борлиги маълум бўлди.
ИИБ ходимлари томонидан ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*