Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фуқоро уйи ошхонасидан 541,1 гр. «марихуана» гиёхванд моддаси олинди...Тошкент вилоятидан ИИББ хабарлари
27-11-2017 12:12 0 836 Рейтинг1 Чоп этиш

Фуқоро уйи ошхонасидан 541,1 гр. «марихуана» гиёхванд моддаси олинди...Тошкент вилоятидан ИИББ хабарлари

Фуқоро уйи ошхонасидан 541,1 гр. «марихуана» гиёхванд моддаси олинди...Тошкент вилоятидан ИИББ хабарлари

Буни қарангки, “ҳар бир инсон ўз қилмишига яраша жазоланади” деган гап айни ҳақиқат. Бировнинг ҳаром топган пули ҳеч қачон бировга юқмаган. Қилмиш-қидирмиш. Ўз бошига ўзи бало солган мутаҳамлар ҳам оз эмас орамизда.Мани ўзингиз гувоҳи бўлиб турганингиздек Тошкент вилоятининг баъзи туманларида жиноят ортидан ҳаром луқмани ейишга одатланганлар ҳам бор.
Фуқоро уйи ошхонасидан 541,1 гр. «марихуана» гиёхванд моддаси олинди...Тошкент вилоятидан ИИББ хабарлари

Ҳусусан ,Олмалиқ шаҳрида, 22 ноябрь куни соат 17.00 да, Олмалиқ шаҳрида яшовчи, уй бекаси, 1967 йилда туғилган, фуқаро З. Алиева синглиси, уй бекаси, 1971 й.т., И.Маҳмудованинг уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб, таниши, Олмалиқ шаҳар Чирчиқ кўчаси, 35-уйда яшовчи, вақтинча ишсиз, 1967 йилда туғилган З.Иноғомованинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Ушбу ҳолат юзасидан З Алиевага нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 104-м., 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида пичоқ олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Фуқоро уйи ошхонасидан 541,1 гр. «марихуана» гиёхванд моддаси олинди...Тошкент вилоятидан ИИББ хабарлари

Янгийўл туманида, 18 ноябрь куни соат 17.30 да, Самарқанд вилоятида яшовчи, ёлланма ишчи, 1990 йилда туғилган Т.Қодиров ўзига олдиндан таниш бўлган, Тошкент шаҳрида яшовчи, ёлланма ишчи 1993 йилда туғилган К Аҳмедовга телефон сотиш мақсадида чақириб, уни уриб, ёнида бўлган 800 АҚШ долларини, 360.000 сўм пулларини ва нархи 400.000 сўм бўлган «НТС» русумли уяли телефон аппаратларини олиб кетган.
Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида Т.Қодиров ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 166-м 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далиллар олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Фуқоро уйи ошхонасидан 541,1 гр. «марихуана» гиёхванд моддаси олинди...Тошкент вилоятидан ИИББ хабарлари

Олмалиқ шаҳрида, 20 ноябрь куни соат 17.00 да ўтказилган тезкор тадбир давомида Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган В.Турсуновнинг уйи гумонланиб текширилганда уйи ошхонасидан 541,1 гр. «марихуана» гиёхванд моддаси олинди. В.Турсунов. ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 276-м. 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Паркент туманида, 2016 йилнинг январь ойидан 2017 йилнинг март ойига қадар Қибрай шаҳрида яшовчи, нафақахўр 1949 йилда туғилган Алибеков А. ва унинг қизи, шу манзилда яшовчи, уй бекаси, 1989 й.т., Алибекова Н.лар алдаш йўли билан Паркент шаҳрида яшовчи, тадбиркор, 1963 йилда туғилган Нуриддинов.Ю.ни ишончини суистеъмол қилиб, унга тегишли савдо дўконидан «сотиб берамиз» - деб алдаб, умумий нархи 150.000.000 сўм бўлган маиший хизмат техникаларини олишиб, шу кунга қадар пулларини бермаганлар. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 168-м. 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тилхат асосида қўйиб юборилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*