Ўқувчи қиз нега қўшнисига пичоқ билан жароҳат етказди?
2017 йил 18 ноябрь куни соат 14.30 да Тошкент туманида яшовчи, Маиший хизмат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси, 1999 йилда туғилган, У. Махмудова уйи олдида қўшниси, ёлланма ишчи, 1970 йилда туғилган, К Хасанов билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, К Хасановнинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Натижада жабрланувчи К Хасанов оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Мазкур холат юзасидан У. Махмудовага нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ашёвий далил сифатида ошхона пичоғи олинган.
Тергов ҳаракатлари Тошкент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан олиб бормоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, содир этилаётган бу каби тан жароҳати етказиш жиноятларининг аксарияти ўзаро келишмовчиликлар, турли гап-сўзлар оқибатида юзага келади. Ушбу ҳолатда 1971 йилда туғилган фуқаро Т.Махмудова 1999 йилда туғилган фуқаро М.Асадовнинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, телефон рақамини У. Махмудовадан олганлигини айтади. У. Махмудова жаҳл устида К Хасановнинг уйи олдига чиқиб, нима сабабдан телефон рақамини тарқатиб юрганлигини сўраганида, К Хасанов спиртли ичимлик таъсирида ҳар хил сўзлар билан уни ҳакорат қилади.
У. Махмудова бу ҳолатда қизиққонлик қилиб, К Хасановнинг қорнига ош пичоғи тиқиб олади. (Юқорида келтирилган холат юзасидан айбланувчи ва жабирланувчилар исим фамилиялари ўзгартирилган).