Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Флирт” журнали эгаларининг сўнгги ҳийласи
13-11-2017 13:19 0 598 Рейтинг2 Чоп этиш

“Флирт” журнали эгаларининг сўнгги ҳийласи

“Флирт” журнали эгаларининг сўнгги ҳийласи

Яқинда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари иштирок этган ушбу ўткир сюжетли салкам детектив воқеани айнан шундай номлаш айни муддао. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси расмий сайтида хабар берди.

Самарқанд халқаро аэропорти божхона пости ходимларининг профессионал қизиқиш ва шубҳасини 2017 йил 1 сентябрда «Шереметьево-Самарқанд» авиарейси билан учиб келган йўловчининг ҳатти-ҳаракатлари ўзига тортди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Самарқанд шаҳар “Боғимайдон” маҳалласида истиқомат қилувчи 34 ёшли Санатиллоев Муллабаходур Бахтиёр ўғли божхона назоратидан ўтиш вақтида божхона ходимларига оз миқдорда мавжуд россия рубли ва украина гривналарини кўрсатган ҳолда шахсан ўзи томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларациясини тақдим этди.

Энг қизиғи божхона ходими Санатиллоевдан қўл юкида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган товар ёки материалларнинг бор-йўқлиги тўғрисидаги сўровдан сўнг бошланди. Тўсатдан, божхона ходимлари билан ўзбек тилида эркин мулоқот олиб бораётган Санатиллоев, ўзбек тилини билмаслигини ва тушунмаслигини ҳамда у билан фақат рус тилида мулоқот олиб боришни талаб қилди. Бундан ташқари, қўл юкида мавжуд юкларни текширувдан ўтказиш қонуний талабига қатъиян рад жавобини берди. Бироқ, амалдаги Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилиги нормалари тушунтирилгач, унинг қўл юки ҳамда багажи Санатиллоевнинг ўзи ва икки холис гувоҳлар иштирокида текширилди. Багаж текшируви давомида, декларацияда кўрсатилмаган иккита уяли телефон, нетбук, флеш-карта,қадоқланган уй анжомлари (блэндэр, мультиварка) ва бошқа товарлар мавжудлиги аниқланди.

Йўловчининг ғалати хатти-ҳаракатларининг сабаби флеш-карта таркибини ўрганиш жараёнида янада ойдинлашди. Хусусан, электрон маълумот ташувчида порнографик мазмунда саҳналаштирилган 3935 дона аёллар фотосуратлари қайд этилганлиги аниқланди. Бундан ташқари, фотосуратларга илова тариқасида Россия Федерацияси пойтахтида фоҳишабозлик ёки мажбурий фоҳишабозлик билан шуғулланувчи аёлларнинг исм-шарифлари, телефон рақамлари ва яшаш манзиллари тўлиқ электрон маълумотлар базаси бириктирилган эди. Фотосуратларнинг шакли ва матн таҳлили ушбу материалларни ўзига хос йўналишдаги журнал ва сайтларга жойлаштириш учун тайёрланганлигини кўрсатади. Шу билан бирга, мавжуд телефон рақамлар бўйича интернет тармоғидаги биринчи қидирувнинг ўзиёқ “Флирт” номли россия журнали тўғрисидаги маълумотни берди, унинг нашриётчиси Зяблицев Дмитрий ЛьвовичМосквада фоҳишабозлик билан шуғулланишни ташкил этиш ҳолати бўйича айбдор деб топилган.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, суҳбат давомида Санатиллоев итоаткор мусулмон сифатида ҳар куни беш вақт намоз ўқишга ҳаракат қилаётганига даъво қилди. Саволларга аниқлик киритиш учун берилган саволларга - у флеш-карт, нетбук ва телефон аппаратлари ҳозирда унинг уйида Самарқандда истиқомат қилаётган Россия Федерацияси фуқароси Зяблицева Анастасия Львовнага тегишли эканлигига изоҳ берди.

Бу воқеа эртаси куни Самарқанд вилояти божхона бошқармасига ҳуқуқбузарнинг рафиқаси Зяблицева Анастасия Львовнанинг унга тегишли бўлган ва гўёки турмуш ўртоғидан ноқонуний равишда олиб қўйилган флеш–карта, нетбук ва телефон аппаратларини қайтариб берилишини сўраб қилганёзма равишдаги мурожаати билан давомэтди.

Ушбу Ўзбекистон Республикаси ҳудудига порнографик мазмундаги материалларни ва декларацияланмаган товарларни олиб ўтиш ҳолати бўйича фуқаро Санатиллоевга нисбатан маъмурий иш расмийлаштирилди, далилий ашёлар белгиланган тартибда олиб қўйилиб, материаллар ва экспертиза хулосалари суд органларига тақдим этилди.

Самарқанд тумани Маъмурий судининг 2017 йил 30 октябрдаги қарорига мувофиқ, Санатиллоев М.Б. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 189 ва 227-22 моддаларида кўзда тутилган ҳуқубузарлик содир этишда айбдор деб топилди. Ҳуқуқбузарга энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида (748875 сўм) жарима солинди. Олиб қўйилган 4 754000 сўмлик товарлар давлат фойдасига мусодара қилинди.

Шу ўринда Зяблицевлар оилавий “бизнеси” билан боғлиқ Россияда шов-шув бўлган воқеа тафсилотларини эслатиб ўтиш жоиз. Россия ОАВ хабарларига кўра, 2015 йил 7 июлда Москва жиноят қидируви ходимлари махсус бўлим кучлари кўмагида фоҳишабозлик билан шуғулланишни ташкил этиш иши бўйича 37 нафар “Флирт” журнали ходимларини, шу жумладан нашриёт эгаси Дмитрий Зяблицев ва унинг рафиқаси Станислава Казаковаларни ҳибсга олган.

“Флирт” журнали нашриётчилари фоҳишахоналарни нафақат реклама қилиб, мижозларга жинсий алоқа хизматларини кўрсатишга ҳам ёрдам беришар эди. Шундай қилиб, Зяблицев Москванинг турли туманларида бир нечта хонадонларни ижарага олган, у ерда у ёллаган диспетчерлар қўнғироқ қилган мижозларга улар билан ҳамкорлик қиладиган фоҳишахоналарнинг манзил ва телефонларидан хабардор қилган. Зяблицевҳар бир мижознинг тўланадиган суммасидан 30 фоиз миқдорида даромадга эга бўлган.

Назорат қилувчи органларнинг чекловларини четлаб ўтиш мақсадида, “бизнесменлар” оиласи “Флирт” журналининг экизакларини бироз ўзгартирилган номлар билан “Флиртим”, “Флирт мини”, “Флирт и знакомства” ва бошқа номларда яратган.

Шундай қилиб, нашр эгасининг қондош синглиси Анастасия Зяблицева «New! Флирт и знакомства» ва «Флирт, романтика и любовь!» компанияларининг асосчиси, бир йил олдин ёпилган «Флирт в большом городе» журналининг бош муҳаррири ҳисобланади.

Шунингдек, у турмуш ўртоғи - Ўзбекистан фуқароси Санатиллоев Муллабаходур Бахтиёр ўғли муассислигидаги «Анзор» фирмасининг бош директори ҳам ҳисобланади. Ташкилотчилар томонидан интернет тармоғида “Флирт” журналининг электрон сайти ҳам яратилган.

2017 йил 27 июнда Москва Симоновский суди тадбиркор жуфтликни хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фоҳишабозлик билан шуғулланишни ташкил этиш ҳолати бўйича айбдор деб топди. “Флирт” ношири Дмитрий Зяблицевга уч йил озодликдан маҳрум этиш ва рафиқаси шов-шувли журналнинг бош муҳаррири Станислава Казаковага икки йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Самарқанд вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Юртимизда телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси яна биттага кўпайди

Қорақалпоғистонда фуқаро 20 та тарихий кўза топиб олди. Лекин ҳеч ким муносабат билдирмаяпти

GM Uzbekistan Chevrolet Tracker кроссоверига буюртмалар қабул қилишни бошлади

Ҳиндистонлик тадбиркорлар Ўзбекикистон бозорини ўрганмоқдалар

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте