Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ЙПХ ходимларидан қочган автомобиль автобус бекатини ағдариб юборди
08-11-2017 15:10 0 636 Рейтинг1 Чоп этиш

ЙПХ ходимларидан қочган автомобиль автобус бекатини ағдариб юборди

ЙПХ ходимларидан қочган автомобиль автобус бекатини ағдариб юборди

Ҳалокат юз берган жойдан олинган фотосуратлар бир зумда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб улгурди...

6 ноябрь куни тунда Тошкент шаҳрида ғайриоддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ҳалокат юз берган жойдан олинган фотосуратлар бир зумда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб улгурди деб хабар қилмоқда qalampir.uz
Spark русумли автомобиль автобус бекатларидан бирини ағдарди. Ундан аввал эса бу машина ЙПХ ходимларидан қочиб кетган.
ЙПХ ходимларидан қочган автомобиль автобус бекатини ағдариб юборди

Гувоҳларнинг айтишича, Spark автомобили ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилганда, ҳайдовчи ўз мажбуриятига кўра буйруққа бўйсунмай, аксинча катта тезликда воқеа жойидан қочишга уринган.

Натижада бошқарувни йўқотган ҳайдовчи юқори тезликда автобус бекатига урилиб, уни ағдариб юборган. Автомобилнинг ўзи эса шу ҳудуд атрофида жойлашган бинонинг тўсиғига бориб урилган. Ҳайдовчи айнан нима учун ЙПХ ходимлари буйруғига бўйсунмагани ҳозирча аниқлаштирилмаган.

Хабарларга кўра, Spark ҳайдовчиси ЙТҲда омон қолган ва у шифохонага олиб кетилган.
Дурдона Расулова
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*