Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Аввал дўппослаб кейин видеоролик тарқатган беш нафар Фарғоналик қонун олдида
05-10-2017 15:09 0 1323 Рейтинг1 Чоп этиш

Аввал дўппослаб кейин видеоролик тарқатган беш нафар Фарғоналик қонун олдида

Аввал дўппослаб  кейин видеоролик тарқатган беш нафар Фарғоналик қонун олдида

Ички ишлар органлари томонидан Фарғона вилоятида яшовчи фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини поймол қилганликда ва ушбу ҳолат тасвирланган видеороликни Интернет тармоғи орқали тарқатганликда гумонланаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди хабар бермоқда ИИВ сайти mvd.uz хабарда ёзилишича 2017 йилнинг 29 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда бир неча номаълум шахслар ёш йигитни вахшийларча дўппослаётгани ва ҳақорат қилаётгани акс эттирилган видеоролик тарқатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, юқорида қайд этилган жиноятни содир этган беш нафар шахслар аниқланиб, ушландилар. Улардан 5 дона мобиль телефонлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми, 112-моддаси 1-қисми, 140-моддаси 2-қисми, 164-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда ушланган шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*