Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда автоҳалокатда бир аёл вафот этди, бир неча киши жароҳатланди
25-09-2017 13:59 0 576 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентда автоҳалокатда бир аёл вафот этди, бир неча киши жароҳатланди

Тошкентда автоҳалокатда бир аёл вафот этди, бир неча киши жароҳатланди

23 сентябрь шанба куни Тошкентда бир кишининг умрига зомин бўлган, мудҳиш автоҳалокат содир бўлди, деб хабар қилмоқда sof.uz сайти UzNews нашри хабарига таяниб.

Ҳодиса тахминан соат 18:30 лар атрофида Чилонзор туманида содир бўлган. Бунёдкор шоҳ кўчасидан катта тезликда ҳаракатланаётган такси дарахтга урилган. Хабарда айтилишига кўра, автоҳалокат ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган.

Оқибатда, 1950 йилда туғилган йўловчи аёл, вафот этган, унинг 8 ва 11 ёшли набираларининг боши ўрта оғирликда лат еган. Улар касалхонага ётқизилган.

Ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро ҳам жароҳатланган. Унинг тос суяги синган.

Ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*