Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Муборак ГҚИЗнинг уч ишчиси газдан заҳарланишдан вафот этди
22-09-2017 11:54 0 491 Рейтинг1 Чоп этиш

Муборак ГҚИЗнинг уч ишчиси газдан заҳарланишдан вафот этди

Муборак ГҚИЗнинг уч ишчиси газдан заҳарланишдан вафот этди

Муборак газни қайта ишлаш заводининг уч ишчиси газдан заҳарланиб вафот этди. Яна бир киши шифохонага ётқизилган.

20 сентябрь куни Муборак газни қайта ишлаш заводида газдан пропан ва бутан ажратиш қурилмасини тозалаш вақтида эҳтиётсизлик оқибатида завод ишчиларидан 4 нафари газдан заҳарланган. Бу ҳақда Газета.уз Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилмоқда.

Натижада 3 нафар ходим — цех бошлиғи Аъзам Кулиев, операторлар Қудрат Тўраев ва Умрзоқ Ўриновлар биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай воқеа жойида вафот этишган.

Оператор Даврон Ботиров Муборак тумани марказий касалхонасига ётқизилган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Комиссия томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига барча зарурий ёрдамларни кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*