Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистонни ноқонуний валютафурушлардан тозалаяпти (видео)
13-09-2017 13:04 1 1518 Рейтинг1 Чоп этиш

Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистонни ноқонуний валютафурушлардан тозалаяпти (видео)

Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистонни ноқонуний валютафурушлардан тозалаяпти (видео)

Ўзбекистон прокуратураси ҳузуридаги департамент ва Миллий Хавфсизлик хизмати органлари томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар натижасида 20 минг АҚШ долларини фуқарога 8250 сўмдан пуллаётган икки ноқонуний валютафурушлар қўлга олинди деб хабар бермоқда соф.уз нашри.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш тўғрисида"ги фармонида ҳуқуқ-тартибот органлари зиммасига республика ҳудудида нақд хорижий валютанинг ноқонунний айланмаси ва улар билан боғлиқ операцияларни амалга оширилишини олдини олиш вазифаси юклатилган. Аммо, президент фармонига қарамай, айрим шахслар мўмай даромад орттириш илинжида ноқонуний валюта олди-сотдисидан воз кечмоқчи эмаслигини намойиш қилмоқда.

Хусусан, фуқаролар Сардор Ғаниев ва Элдор Шарипов ноқонуний даромад олиш мақсадида чет эл валютасини айрибошлашни кўзлаб, фуқаро Бабаевага валюта маблағларини ўтказишни таклиф қилади. Улар ҳар бир АҚШ долларини 8.250 сўмдан ҳисоблаб, жами 20.000 АҚШ долларини 165,0 млн. сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ана шундай қонунбузарларнинг ноқонуний фаолиятига Ўзбекистон прокуратураси ҳузуридаги департемант ва Миллий Хавфсизлик хизмати органлари томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар натижасида ўз вақтида чек қўйилди.

Ҳуқуқбузарлардан валюталар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Фуқаро Ғаниевнинг бошқарувида бўлган "Ласетти" русумли автомашина кўздан кечирилганда, ноқонуний муомалага киритиш учун мўлжалланган 6160 АҚШ доллари борлиги аниқланган. Ушбу пул маблағлари ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Шарҳлар

Вокзал ҳудудида бемалол ишлашяпти улар қонун чиққанига қараиасдан.

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Доимо эл-юрт хизматида

Ғалла-2020: Қашқадарёда ўрим-йиғим мавсуми жадаллик билан бошланди.

"Ўзбекгидроэнерго" учта ГЭС қуриш учун тендер эълон қилди

Фарғонада ёшлар бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?

expo
Боглиш маколалар