Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Зангиота туманида 10 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаган аёл қўлга олинди
12-08-2017 10:08 0 526 Рейтинг1 Чоп этиш

Зангиота туманида 10 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаган аёл қўлга олинди

Зангиота туманида 10 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаган аёл қўлга олинди

Зангиота тумани ИИБга жорий йилнинг 29 июль куни Масалбой қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, уй бекаси, 1972 йилда туғилган Мохира Араббоева (исм-фамилияси ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 16 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб, уйидан умумий нархи тахминан 10.000.000 сўм бўлган 1 дона аёллар тилла узуги ва 1 жуфт аёллар тилла зиракларини ўғирлаганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Мохира Араббоеванинг уйида вақтинча яшаб юрган, Тошкент шаҳрида яшовчи, уй бекаси, 1984 йилда туғилган Нодира Нурсултонова содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Янгийўл туманида жорий йилнинг 31 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, уй бекаси, 1961 йилда туғилган Шохида Янгибоевага тегишли Янгийўл тумани Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини Охунбобоев кўчасида жойлашган омборхонадан нархи тахминан 3.000.000 сўм бўлган «Xing» русумли музлатгич, нархи 160.000 сўм бўлган тарози ва нархи 150.000 сўм бўлган «Нокиа» русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Мохирбек Нарзуллаев содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
toshkentviloyatiiib.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*