Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Наманганда туалетга тушиб кетган Samsung Galaxi дастидан уч киши ҳалок бўлди
16-07-2017 18:39 0 1711 Рейтинг1 Чоп этиш

Наманганда туалетга тушиб кетган Samsung Galaxi дастидан уч киши ҳалок бўлди

Наманганда туалетга тушиб кетган Samsung Galaxi дастидан уч киши ҳалок бўлди

Икки ишчи телефонни олиб чиқиш учун хожатхона тубига тушаётиб оғир газдан захарланиб хушидан кетишган. Ишчиларни қутқармоқчи бўлган шифокор ҳам ҳожатхона ичида ҳушидан кетган. Уччала эркак ҳам вафот этган.

2017 йилнинг 13 июл куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида хожатхонасида оғир газдан захарланиш содир бўлган, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Ушбу хонадонда яшовчи фуқаро Г.Мусабоева Samsung Galaxi J7 уяли телефонини уйидаги хожатхонага тушириб юборган.

Шу куни Мусабоева томонидан ёлланган ишчилар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиевлар телефонни олиб чиқиш учун бирин-кетин хожатхона тубига нарвон ёрдамида тушишган ва оғир газдан захарланиб, хушдан кетишган.

Шундан сўнг, аёл уларни қутқариш учун Янгиқўрғон туманидаги Қизилқиёқ ҚВПдан шифокор Қ.Ирисбоевни чақиртирган.

Шифокор ёлланма ишчиларни қутқариб олиш учун хожатхона тубига тушаётиб заҳарланиб, хушидан кетган.

Наманган вилояти ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилари келиб тушган хабардан сўнг қисқа муддат ичида воқеа жойига бориб вафот этганларни хожатхона тубидан олиб чиқишган.

Фуқаролар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиевлар воқеа жойида фуқаро Қ.Ирисбоев эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли хизматлар томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда яқинда Ўзбекистондаги туманларнинг бирида юз берган бир воқеани эсга олиш лозим: ўз эҳтиёткорсизлиги оқибатида "Айфон" телефонини хожатхонага тушириб юборган аёл ўғлидан ёрдам сўрайди. Ўғил эса онасига қараб: "Ҳажга бориб келиб энди хожатхонадан чиққан телефонни ишлатмоқчи бўляпсизми", деб таёқ олиб телефонни чўктириб юборган экан…

Уч кишининг бир матоҳ туфайли нобуд бўлганини энг аҳмоқона ўлимлар рўйхатига киритиш мумкин.
sputniknews-uz.com
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*