Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда коллеж битирувчиси тенгдошлари томонидан калтакланганидан сўнг вафот этди
03-07-2017 10:21 1 827 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентда коллеж битирувчиси тенгдошлари томонидан калтакланганидан сўнг вафот этди

Тошкентда коллеж битирувчиси тенгдошлари томонидан калтакланганидан сўнг вафот этди

Пойтахтнинг Юнусобод туман ИИБ юридик коллеж ўқувчисининг ўлими билан боғлиқ иш бўйича тергов олиб бормоқда.
Тошкентдаги 1-юридик коллеж битирувчиси Акмал Абдураҳмонов 28 июнь куни Юнусобод туманининг Қошғар мавзесида (Ц-4) тенгдошлари томонидан калтакланганидан сўнг вафот этди.

Ёш ўсмирнинг вафоти тўғрисидаги ахборот дастлаб Facebook ижтимоий тармоғида пайдо бўлди. Гувоҳларнинг ёзишича, ўзаро жанжаллашаётган ёшлар тезда ажратиб қўйилган. Ички ишлар органлари ва тез тиббий ёрдам ходимлари тезда етиб келишди. Бироқ Акмалнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.

Тошкент шаҳар ИИББдан аниқлик киритилишича, содир бўлган ҳодиса бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми бўйича (оғир тан жароҳатини етказиш) жиноий иш очилган. Бироқ Акмал Республика нейрожарроҳлик илмий марказида вафот этганидан сўнг иш 104-модда 3-қисми (жабрдийданинг ўлимига олиб келган танага оғир жароҳат етказилиши) бўйича қайта тоифаланган.

«Юнусобод туман Ички ишлар бўлими Тергов-суриштирув гуруҳи мазкур иш бўйича тергов ишларини олиб бормоқда. Гумондорлар исм-шарифи ва сони тергов манфаатлари ва гувоҳлар хавфсизлиги нуқтаи назаридан ҳозирча маълум қилинмайди», — дея хабар қилди ИИББ вакили «Газета.uz"га.

Эслатиб ўтамиз, ЖКнинг худди шу моддаси бўйича тергов-суриштирув ишлари июнь ойи аввалида Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Ибрагимов ўлими бўйича ҳам олиб борилмоқда.
Фото: Facebook
Газета.uz
Шарҳлар

Почему-то наша милиция всегда опаздывает

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*