Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Москва аэропортларида 450та авиарейс ушлаб қолинди
01-07-2017 11:24 0 485 Рейтинг0 Чоп этиш

Москва аэропортларида 450та авиарейс ушлаб қолинди

Москва аэропортларида 450та авиарейс ушлаб қолинди

Ўтган тунда бўлиб ўтган кучли довул ва ёмғир туфайли Москва аэропортлари учиш ва қўниш жадвалига жиддий ўзгаришлар киритишга мажбур бўлди.
Москва аэропортида шанба куни учиши керак бўлган авиапарвозларнинг 450таси ушлаб қолинди ва яна 41таси бекор қилинди, деб хабар қилмоқда Россия ОАВлари аэропортлар онлайн жадвалига асосланиб.

Хусусан, Домодедово аэропортида соат 06:30 ҳолатида 179 авиапарвоз ушлаб қолинган, икки парвоз бекор қилинган. Шу жумладан Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Самарқанд, Бухоро, Тошкент ва Андижонга учувчи парвозлари ҳам бир неча дақиқага ушлаб қолинган. Айни дамда Ўзбекистонга учиши керак бўлган барча авиапарвозлар амалга оширилган.

Шунингдек, Шереметьево аэропортида 270 та авиапарвоз ушлаб қолиниб, 39таси бекор қилинган. Внуково аэропортида онлайн жадвалга кўра битта рейс ушлаб қолинган.
Эслатиб ўтамиз, кеча тушдан кейин Москвада об-ҳаво кескин ёмонлашиб, кучли довул бўлиб ёмғир ёққан эди. Табиий офат оқибатида Россия пойтахтида бир киши қурбон бўлган, 9 киши жароҳатланган.
sputniknews-uz.com
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*