Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Венесуэлада полициячилар вертолёти Олий суд биносига ҳужум қилди
28-06-2017 11:21 0 516 Рейтинг1 Чоп этиш

Венесуэлада полициячилар вертолёти Олий суд биносига ҳужум қилди

Венесуэлада полициячилар вертолёти Олий суд биносига ҳужум қилди

Бир фуқаро республикага қарши қурол кўтарди, деб хабар қилган Венесуэла Алоқа ва ахборот вазири Эрнесто Вильегас

Венесуэла полициясининг илмий, жиноий ва криминалистик суриштирувлар корпусига қарашли вертолёт сешанба куни кечқурун Каракас шаҳрини айланган ва одамларни бўйсунмасликка даъват қилган ҳолда Олий суд биносига ҳужум уюштирган. Бу ҳақда Венесуэла Алоқа ва ахборот вазири Эрнесто Вильегас хабар қилди, деб ёзади РИА Новости.

"Бир киши республикага қарши қурол кўтарди. У вертолётни олиб қочиб, Олий судга ҳужум уюштирди", — деб иқтибос келтирган NTN телеканали Вильегаснинг сўзларидан. Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган суратларда вертолёт экипажи "350. Озодлик" ёзувли плакатни ёйиб олгани кўриниб турибди.
Венесуэлада полициячилар вертолёти Олий суд биносига ҳужум қилди

​Бунда гап Венесуэла Конституциясининг 350-моддаси ҳақида бормоқда. Унда ҳукумат томонидан демократик қадриятлар, тамойиллар ва кафолатлар ҳамда инсон ҳуқуқлари бузилган тақдирда, фуқаролар ҳукуматни тан олмасликлари мумкинкинлиги айтилган.

Ушбу хабар Венесуэла президенти Николас Мадуро томонидан ҳам тасдиқланган. "Учувчилардан бири илгари Венесуэла ИИВ собиқ раҳбари, ЦРУ билан алоқада бўлган Мигель Родригес Торреснинг учувчиси бўлган", — деб айтган Мадуро.

Президент мухолифат ушбу ҳужумни қоралашига умид билдирган. Мадуронинг сўзларига кўра, вертолётдан иккита граната улоқтирилган, улардан бири портламай қолган. "Бу акция юзлаб инсонларнинг жароҳатланишига олиб келиши мумкин эди", — деган президент.

Ҳозирча учувчи тақдири ҳақида қўшимча маълумот йўқ. Шуниси маълумки, у Венесуэла пойтахтини айланиб чиққанидан сўнг, техникани биноларнинг бирини томига қўндирган.

​Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Венесуэла Олий суди мухолифат миллий ассамблея ҳокимиятини чеклаш қарорини чиқарган эди. Шу туфайли апрел ойидан бошлаб мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу қарор бекор қилингани билан, мухолифат тарафдорлари суд аъзолари истеъфосини ва муддатдан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилган ҳолда кўчаларга чиқа бошладилар. Одамлар шунингдек, таъсисчилар кенгаши чақирилишига ҳам қарши чиқиб, бу ҳаракатни Конституцияни ўзгартиришга уриниш сифатида баҳолашмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирга қадар 75 инсон ҳалок бўлган.
sputniknews-uz.com
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Apple арзонроқ AirPod ишлаб чиқаради

Энди банкоматларда нақд пулни пластик картага ўтказиш мумкин бўлади

Бугундан бошлаб Фарғонада енгил қоида бузган ҳайдовчиларга "штраф" ёзилмайди. Улар шунчаки огоҳлантирилади

Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

expo
Боглиш маколалар