Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ОАВ: Хитойда содир бўлган кўчки оқибатида 200 киши бедарак йўқолган бўлиши мумкин
24-06-2017 13:21 0 464 Рейтинг1 Чоп этиш

ОАВ: Хитойда содир бўлган кўчки оқибатида 200 киши бедарак йўқолган бўлиши мумкин

ОАВ: Хитойда содир бўлган кўчки оқибатида 200 киши бедарак йўқолган бўлиши мумкин

Хитойнинг Деси шаҳридаги (Сичуань провинцияси) Синьмо қишлоғида содир бўлган кўчки оқибатида бедарак йўқолганлар сони 200 кишини ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда SINA портали Хитой Халқ қуролли милициясининг 5-бригадаси бошлиғи Чэнь Тебога асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».

Шунингдек, порталда қутқарувчилар кўчки остидан икки нафар тирик қолган инсонни чиқариб олгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Воқеа жойида қидирувни амалга ошираётган экскаваторлар ва 500 да ортиқ қутқарувчилар ишини ёмғир қийинлаштирмоқда. Ҳукумат жабрланганларни тезроқ шифохонага етказиш мақсадида яқин атрофдаги автотрассаларни беркитиб қўйди. Кўчки оқибатида пайдо бўлган бир қатор муаммоларнинг тезкор ечими билан шуғулланувчи ҳукуматнинг эксперт ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Провинция маъмурияти талофат кўламини баҳоламоқда. Жабрланганлар сони аниқланмоқда.

Синьмо қишлоғидаги кўчки 24 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 06:00 (Тошкент вақти билан 03:00) да содир бўлган. Умумий миқдорда тош ва қоялар остида 40 та уй хўжалиги қолиб кетган.
Фото: SINA
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*