Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Пойафзал қутисида дорилар?!
20-06-2017 11:41 0 706 Рейтинг1 Чоп этиш

Пойафзал қутисида дорилар?!

Пойафзал қутисида дорилар?!

Мамлакатимизда аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса хориждан келтириладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар учун божхона тўловларидан кенг кўламли имтиёзлар қўлланиб келинмоқда.

Мазкур қулайликлардан унумли фойдаланиш ўрнига тадбиркорликнинг сохта йўлини афзал билган айрим устомонлар ҳам учраб турибди-ки, улар божхона назоратидан яширин равишда дори-дармонларни олиб киришга уриниб, бу билан нафақат соғлом рақобат муҳитига путур етказишмоқда, балки энг аввало юртдошларимиз саломатликларини хавфга қўйишмоқда.
Пойафзал қутисида дорилар?!

Яқинда “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан йирик миқдордаги дори воситалари ва тиббий буюмларни яширин йўллар билан оолиб кирилишига доир бир нечта божхона қоидабузарликларини фош қилишди.

Жумладан, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Москвадан учиб келган фуқаро Ж.Реймовга тегишли бўлган багаж божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ичида, йўловчи божхона декларациясидакўрсатилмаган ва божхона ходиминингоғзаки сўровида тақдим қилинмаган 23 турдаги 3389 дона дори воситалари ва 4 турдаги 8 дона биологик актив қўшимчалар борлиги аниқланди.
Пойафзал қутисида дорилар?!

Экспертизахулосаларига кўра, мазкур дори воситалари Ўзбекистон Республикасида Тиббиёт амалиётида қўлланишга рухсат этилган дори воситалари Давлат реестрига киритилмаганлиги боис, уларни сотиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш таъқиқланган. Биологик актив қўшимчалар эса тегишли сифат ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги боисфойдаланиш учун яроқсиздеб топилди.
Ашёвий далил сифатида олинган мазкур дори воситалари ва
биологик актив қўшимчаларнинг умумий баҳоси 84 млн. сўмдан ошар экан.
Пойафзал қутисида дорилар?!

Пойафзал қутисида дорилар?!

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ж.Реймовга нисбатанЎзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
“Истанбул-Тошкент” рейси бўйича паврозини якунлаган фуқаролар Г.Ашимова, Ч.Полвонова ҳамда Ж.Олтибоевлар ҳам божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимининг оғзаки сўровлари пайтида маълум қилинмаган дори воситаларини багажлардаги болалар оёқ кийимлари қутилари орасига яширганча олиб кирмоқчи бўлишди.

Аммо, бу қинғир режа уларга наф бермади. Г.Ашимова 1000 дона, Ч.Полвонова салкам 1200 дона ва Ж.Олтибоев 1,5 минг донадан ортиқ конвалютада 3 турдаги дори воситаларини олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди. Йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган мазкур дори воситалари ва 30 жуфт болалар оёқ кийимларининг умумий қиймати эса салкам 148 млн. сўмни ташкил қилар экан.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг дастлабки 5 ойи давомидареспубликамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 150га яқинқонунбузарлик ҳолатларида қиймати 1,7млрд сўмлик107 минг донадан ортиқдори воситалари ва тиббий буюмларнинг яширин олиб ўтилишига чек қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, республикамизда жисмоний шахслар шахсий фойдаланиш учун турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари, шунингдек 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни олиб киришлари ёки олиб чиқишлари мумкин.

Бу жараёндаги энг муҳим талаблардан яна бири шундаки, божхона чегаралари орқали шахсий мақсадларда олиб ўтилаётган дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.

“Тошкент-Аэро” ИБК
Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Apple арзонроқ AirPod ишлаб чиқаради

Энди банкоматларда нақд пулни пластик картага ўтказиш мумкин бўлади

Бугундан бошлаб Фарғонада енгил қоида бузган ҳайдовчиларга "штраф" ёзилмайди. Улар шунчаки огоҳлантирилади

Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

expo
Боглиш маколалар