Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ФВВ Чирчиқ дарёси яқинидаги ҳудудларда эҳтиёткорлик чораларига риоя этишни сўрамоқда
08-06-2017 10:47 0 483 Рейтинг1 Чоп этиш

ФВВ Чирчиқ дарёси яқинидаги ҳудудларда эҳтиёткорлик чораларига риоя этишни сўрамоқда

ФВВ Чирчиқ дарёси яқинидаги ҳудудларда эҳтиёткорлик чораларига риоя этишни сўрамоқда

ФВВ Чирчиқ дарёси қирғоқларининг емирилиши ва туташ ҳудудларда сув тошиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

Об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида Тошкент вилоятининг юқори тоғли ҳудудларидаги мавжуд қор қатламларининг жадал эриши туфайли Чирчиқ дарёсининг сув сарфи кўпайиб дарё қирғоқларини емирилишига олиб келиши аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзгидромет маълумотларига таянган ҳолда хабар қилди.

Мутахассислар Чирчиқ дарёсининг жами 11 та участкада: Юқоричирчиқ туманида — 4 та, Қибрайда — 2 та, Қуйичирчиқда — 3 та ва Янгийўлда — 2 та қирғоқларнинг емириш ҳолатлари ҳамда сув босиш хавфи юқорилигини таъкидламоқда. Мазкур ҳудудда жами 254 та хўжалик (1615 нафар фуқаро), 23 та дала ҳовли ва 80 га экин ер майдонлари мавжуд.

Эҳтимолий фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш учун Ўзбекистон Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 31 майдаги «Тошкент вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг ўзанида ва қирғоқларида кечиктириб бўлмайдиган муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя ишларни ташкил этиш тўғрисида"ги 3 сонли буйруғи тасдиқланди.

ФВВ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет, Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, Эргеодезкадастр давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъул ходимларидан иборат 6 та гуруҳ ташкил этилган.

Тошкент вилояти ҳокимлигида ФВВ, Тошкент вилояти ИИББ масъул ходимлари, тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат тезкор штаб ташкил этилган.

Чирчиқ дарёси қирғоқларида 7 июнь ҳолатига кўра жами бўлиб, 3230 метр куб ҳарсанг тош, 480 метр куб бетон, 1760 метр куб тош-шағал ишлари бажарилди.

Чирчиқ дарёси яқинидаги ҳудудларда мавсум давомида сув сатҳининг кўтарилиши натижасида қирғоқ яқинидаги биноларнинг зарар кўриши ҳамда инсонлар ҳаётига хавф туғдириши мумкинлигини инобатга олган ҳолда ФВВ Чирчиқ дарёси қирғоқ муҳофаза зонасида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўрайди.

Фуқаролар қирғоқларга сув тошиши билан боғлиқ ҳодисалар бўйича савол ва муаммолар юзасидан 233 43−56, 234 87−20 ва (+99895) 198 57−02 телефонларига мурожаат қилиши мумкин.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*