Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Манчестердаги портлаш: Аниқ тафсилотлар билан танишинг (видео)
23-05-2017 18:42 0 565 Рейтинг0 Чоп этиш

Манчестердаги портлаш: Аниқ тафсилотлар билан танишинг (видео)

Манчестердаги портлаш: Аниқ тафсилотлар билан танишинг (видео)

Стадион ўраб ташланди, яқин ўртадаги темир йўл вокзали ёпилди.

Кеча, 22 май куни Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида маҳаллий вақт билан 22:30 да таниқли қўшиқчи Ариане Гранденинг концерти тугаши арафасида “Манчестер-арена” стадионида кучли портлаш рўй берди. Стадионда 18 минг одам бор эди.
Манчестердаги портлаш: Аниқ тафсилотлар билан танишинг (видео)

“Бу ҳарбий фильмлардаги кадрга ўхшар эди. Ўзимга келганимда, атрофда 20-30 кишининг жасади ётарди. Уларнинг тирик ёки ўликлигини билиб бўлмасди. Ваҳимага тушган одамлар қочаётганларида бир-бирларини босиб, устиларига чиқиб кетдилар”, дейди гувоҳлардан бири.

Стадиондан югуриб чиққаларга дарҳол ёрдам кўрсатдила, воқеа жойига полиция ва қутқарувчилар етиб келдилар. Одамлар ҳаддан ташқари кўп бўлгани учун аҳолидан тиббий ёрдамга муҳтожлари мурожаат қилиши илтимос қилинди.
Манчестердаги портлаш: Аниқ тафсилотлар билан танишинг (видео)

Жабрланганлар орасида ўсмирлар кўп бўлган, чунки Гранденинг аксарият мухлислари – ёшлар.

Портлашдан сўнг, стадион ўраб ташланди, яқин ўртадаги темир йўл вокзали ёпилди. Дастлабки хабарларда жабланганлар ҳақида турли маълумотлар келтирилди. Ва ниҳоят аниғи аён бўлди: 22 нафар одам ҳалок бўлди, 50 киши турли оғирликдаги тан жароҳатларини олди.

Портлаш характери ҳақида ҳам турли маълумотлар келиб тушмоқда, портлаш бир ёки уч марта содир бўлган. Стадион ходимларининг айтишларича, портлаш концерт майдончасининг ташқи қисмида содир этилган. АҚШ махсус хизматининг маълум қилишича, бомбани худкуш-террорчи ҳаракатга келтирган.
Манчестердаги портлаш: Аниқ тафсилотлар билан танишинг (видео)

Воқеа жойига етиб келган сапёрлар “шубҳали нарса”га дуч келдилар. Топилма яқин ўртадаги боғга олиб чиқиб, портлатиб юборилди. Кейинчалик топилма бомба эмас, кийим солинган пакет эканлиги маълум бўлди.

Британия Бош вазири Тереза Мэй теракт оқибатида жабрланганларга ва ҳалок бўлганганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

“Биз бўлиб ўтган воқеанинг тафсилотларини ҳар тарафлама ўрганиб чиқмоқдамиз. Бизнинг хаёлимиз жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг оиласи билан бирга”, деб таъкидлади Бош вазир.

Сешанба куни тезкор ҳукумат комиссияси иш бошлайди. Парламент сайловолди кампанияси эса маълум вақтга тўхтатилди.

Акмал Эшонхонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси олий мажлиси сенатига сайланди

Путин Конституцияга қандай ўзгартиришларни киритмоқчи?

Олий таълим муассасаларига оид 55 қўшма дастурдан 23 таси Темпус/Erasmus+ лойиҳаси

«Toyota» учар такси ишлаб чиқариш учун қарийб 400 млн доллар сармоя ажратади

expo
Боглиш маколалар