Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ганада АҚШнинг сохта элчихонаси борлиги аниқланди
05-12-2016 12:53 0 796 Рейтинг1 Чоп этиш

Ганада АҚШнинг сохта элчихонаси борлиги аниқланди

Ганада АҚШнинг сохта элчихонаси борлиги аниқланди

Фото: U.S. Department of State

Гана ҳукумати томонидан пойтахт Аккра шаҳрида ноқонуний ва ҳақиқий бўлмаган визалар берган сохта АҚШ элчихонаси аниқланди."Уни Қўшма Штатлар ҳукумати эмас, балки Гана ва Туркия жиноят оламидаги шахслар, шунингдек, иммиграция ва жиноят ҳуқуқи билан шуғулланган адвокат бошқарган", - дейилади АҚШ Давлат департаменти маълумотида.

Сохта ташкилот икки қаватли бинода жойлашган бўлиб, унинг ёнида АҚШ байроғини осиб қўйишган. Бино деворларида эса президент Барак Обаманинг суратини кўриш мумкин. Жиноий гуруҳ қўл остидаги мазкур “муассаса” 10 йил давомида, ҳафтасига уч кундан фаолият юритиб келган.

Консул ва ходимлар ролини инглиз ва данча тилларни пухта эгаллаган икки нафар турк ижро этган.“Элчихона”да сохта ҳужжатлар тайёрлашган ва фирибгарлик йўли билан 6 минг доллар эвазига АҚШга виза беришган.Ўтказилган тинтувлар якунида сохта ҳинд, жанубий африкача ва шенген визалари ҳамда 10та давлатга тааллуқли бўлган 150та паспорт топилган.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*