Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хитойда рафиқасининг ажрим ҳақидаги қароридан ғазабланган киши ўзини портлатиб юборди
06-09-2016 13:27 0 749 Рейтинг1 Чоп этиш

Хитойда рафиқасининг ажрим ҳақидаги қароридан ғазабланган киши ўзини портлатиб юборди

Хитойда рафиқасининг ажрим ҳақидаги қароридан ғазабланган киши ўзини портлатиб юборди

Ван фамилияли киши суд биноси олдида унча катта бўлмаган портловчи мосламани ҳаракатга келтирган.

Хитойнинг Хэйлунцзян провинцияси яшовчи фуқаро рафиқаси билан ажрим жараёнидаги келишмовчилик туфайли ўзини суд биноси олдида портлатиб юборди. Бу ҳақда “The Beijing News” хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, воқеа Цзиси шаҳрида юз берган. Фамилияси Ван бўлган киши рафиқаси суд биносидан чиққандан сўнг, унча катта бўлмаган портловчи мосламани ҳаракатга келтирган. Ван воқеа жойида ҳалок бўлди, унинг рафиқаси ва бир йўловчи жароҳат олди. Айни дамда жароҳатланганларнинг аҳволи яхши.

Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари воқеа юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.

Хитойда ажрим билан боғлиқ бунга ўхшаш ва оқибати жуда аянчли бўлган ҳолат бундан олдин ҳам кузатилган. 2014 йилда рафиқасининг ажрим учун ариза топшириш қароридан ғазабланган эркак бошланғич мактаб биноси олдида қасддан 19 кишини автомобилда уриб кетган эди. Натижада олти киши ҳалок бўлган, 13 киши жароҳатланган.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

«Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди

Козим Тўлаганов: Давлат дастури асосида қурилаётган уйларнинг нархини бундан ортиқ арзонлаштириб бўлмайди

Ҳалқаро Стандартлаштириш Ташкилоти – ISO га 1947-йил асос солинган.

expo
Боглиш маколалар