Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Ғазалкент — Тошкент» йўлида қоидага хилоф равишда қувиб ўтишга уринган Nexia пастликка қулади
02-08-2016 13:32 1 941 Рейтинг1 Чоп этиш

«Ғазалкент — Тошкент» йўлида қоидага хилоф равишда қувиб ўтишга уринган Nexia пастликка қулади

Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида «Ғазалкент — Тошкент» йўлида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарлар, фото ва видеолар пайдо бўлди. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, ҳодиса 31 июль, якшанба куни маҳаллий вақт билан 16:00 атрофида юз берган.

«Ғазалкент — Тошкент» йўлида қоидага хилоф равишда қувиб ўтишга уринган Nexia пастликка қулади


Kатта тезликда ҳаракатланиб келган Nexia автомобили олдиндаги «Газел» юк машинасини қоидага хилоф равишда ўнг томондан қувиб ўтишга уринганини кўриш мумкин. Оқибатда, Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидан пастликка катта тезликда тушиб кетган.

Хабарларга илова қилинган суратларда автомобилга жиддий зарар етганини кўриш мумкин. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, Nexia’да, ҳайдовчидан ташқари, бир йўловчи ҳам бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи жиддий жароҳат олгани, унга ўткинчи машиналардаги мутахассислиги шифокор бўлган кишилар ёрдам кўрсатгани айтилган.

Воқеага муносабат билдирган фойдаланувчиларнинг кўпчилиги Nexia ҳайдовчисининг йўл-транспорт ҳодисасига қадар амалга оширган ҳаракатларини кескин қоралаган.

Йўл ҳаракати қоидалари 13.2. бандига кўра, Рельссиз транспорт воситаларини фақат чап томондан қувиб ўтишга рухсат берилади, айни вақтда, чапга бурилиш ишорасини бериб, бурилишга киришган транспорт воситасини қувиб ўтиш ўнг томондан амалга оширилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси 1-қисмига мувофиқ, ҳайдовчилар томонидан қувиб ўтиш қоидаларини бузиш энг кам иш ҳақининг ярми (2 август ҳолатига кўра — 65 120 сўм) миқдорида жаримага тортилади.
kun.uz
Шарҳлар

Хаммага маълумки Узбекистон Республикасида энг юкори тезлик 110 км соат ахоли яшаш худудидан ташкарида ва 70 км,соат ахоли яшаш худудида агар тегишли йул белгилари билан чегараланмаган булса. Мен шахсан Самарканд-Тошкент йуналишида жуда куп маротаба гувох булганман Масалан сиз узингиздан олдин 90 км тезликда кетаетган юк автомобилини узингизнинг 100 км соат тезликда кувиб утиш учун орка ойнага караб сизни хеч ким кувиб утмаетганлигига ишонч хосил килгач кувиб утиш учун бурилиш (поворотник) чирогини екиб кувиб утишни бошлайсиз айнан сиз кувиб утаетган юк машинаси билан енма-ен булган холатингизда оркадан жуда катта тезликда келаетган учар хайдовчи фараларини екиб товушли сигнал бериб йулдан кочишингизни талаб килади. Агар сиз тезликни оширсангиз кодани бузган хисобланасиз ва аксинча унга йул бериш учун секинлашиб юк машинасининг ортига утсангиз бу ерда хам коидани бузган хисобланасиз яъни бошка тр воситасининг харакатига тускинлик килган буласиз. Шунинг учун тезликни белгиланган меъерда саклаган холда кувиб утишни якунлайсиз. Унг томонга утиб олишингиз билан халиги учар яна сигнал бериб кул ишоралар билан сизга даг-дага килиб утиб кетади. Бу холатга кандай фикр билдирасиз

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро цирк санъати фестивалида ўзбекистонлик цирк усталари иккинчи ўринни эгаллади

Автомобиллар ойналарини парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича таклиф киритилди

Хоразм вилоятида амалга оширилаётган қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасининг бориши юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Сайёр қабул: Мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

expo
Боглиш маколалар