Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Канадада авиашоу вақтида ўқув самолётининг қулаши оқибатида ҳаваскор учувчи ҳалок бўлди
18-07-2016 11:22 0 639 Рейтинг1 Чоп этиш

Канадада авиашоу вақтида ўқув самолётининг қулаши оқибатида ҳаваскор учувчи ҳалок бўлди

Канадада T-28 Trojan ўқув самолёти авиашоу вақтида қулади, учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBC News хабар бермоқда.

Канадада авиашоу вақтида ўқув самолётининг қулаши оқибатида ҳаваскор учувчи ҳалок бўлди


Кўнгилсиз ҳодиса Альберта провинциясидаги Колд-Лейк шаҳрида содир бўлди. Воқеа гувоҳига айланган шаҳар мери Крейг Коупленднинг айтишича, учувчи, эҳтимолга кўра, ҳаво кемасининг бошқарувини йўқотган ва ерга урилган. Натижада кичик портлаш юз берган.

Ҳалокат мухлислардан узоқда содир бўлгани учун ҳеч ким жабрланмади. Бахтсиз ҳодисадан сўнг авиашоу бекор қилинди.

Ҳалокатга учраган самолётни ҳаваскор учувчи, бизнесмен Брюс Эванс бошқарган. У 2007 йилда T-28 Trojan самолётини харид қилганди. Эванснинг парвоз тажрибаси 4 минг соатдан зиёдни ташкил қилар эди.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида асосий йўл транспорт ҳодисаларини бошқа вилоят вакиллари содир этмоқда

19 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Араблар учун миллий либослар Андижонда тайёрланади

Санитар ва фитосанитар чораларни қўллаш бўйича келишув

expo
Боглиш маколалар