Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қарши–Бухоро трассасидаги кўприкнинг бир қисми қулади
18-07-2016 08:34 0 1025 Рейтинг1 Чоп этиш

Қарши–Бухоро трассасидаги кўприкнинг бир қисми қулади

Кўприк Аму-Бухоро канали устидан ўтган бўлиб, Қоровулбозор-€“Бухоро йўналишида жойлашган.

Қарши–Бухоро трассасидаги кўприкнинг бир қисми қулади


16 июль, шанба куни кечқурун фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларга Қоровулбозор - Бухоро йўналишида жойлашган кўприкнинг қулагани акс этган суратларни жойлаштиришди. "Ўзавтойўл" давлат акциядорлик компанияси UZ24га хабар қилишича, A380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов" автойўлининг 185-километридаги кўприкнинг бир қисми қулади.

Маълум бўлишича, кўприкнинг беш тирагичи оралиқларидан бири тушиб кетган, бунинг оқибатида 1961 йилда қурилган иншоотнинг тўсинлари қулаган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Енгил автомашиналар кўприк устидан ҳаракатланишда давом этади, юк машиналари эса 25 километр ортиқча йўл босиб кўприкни айланиб ўтади. Таъмирлаш ишлари тез орада якунланади.

Халқаро аҳамиятга молик A380 автойўли Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистондан ўтиб, Қозоғистон ҳудудида якунланади.

Фото: Мадаминбек Умматов, "Водители Ташкента"/ Google Maps
uz24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қабул - мулоқот тизими ва муаммолар ечими Бу жараён бугун оддий ҳаётий ҳақиқатга айланди

Тошкент вилоятида асосий йўл транспорт ҳодисаларини бошқа вилоят вакиллари содир этмоқда

19 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Санитар ва фитосанитар чораларни қўллаш бўйича келишув

expo
Боглиш маколалар