Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда Captiva ҳайдовчиси болалар аравачасини итариб кетаётган аёлни уриб юборди
04-07-2016 11:34 0 767 Рейтинг0 Чоп этиш

Тошкентда Captiva ҳайдовчиси болалар аравачасини итариб кетаётган аёлни уриб юборди

Тошкентда Captiva ҳайдовчиси болалар аравачасини итариб кетаётган аёлни уриб юборди

Ҳайдовчи айбига иқрор бўлиб узр сўраш, вазиятни енгиллаштириш ўрнига машинадан тушиб таъна қилгани видеоларга муҳрланди.

Тошкентда Captiva ҳайдовчиси болалар аравачасини итариб кетаётган аёлни уриб юборди


Қора рангдаги Captiva автомобили ҳайдовчиси болалар аравачасини итариб кетаётган аёлни уриб юборди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.

Мазкур воқеа жорий йилнинг 26 июнь куни Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг ёнида содир бўлган. Воқеа кўп қаватли уйга ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланган бўлиб, бу ҳақда хабар бераётган фойдаланувчи видеони ҳам илова қилган. Ундан кўриниб турибдики, аёл киши бошқараётган Captiva орқага ҳаракатланиш чоғида йўлда кетаётган аёл ва у етаклаб кетаётган болалар аравачасини уриб юборган. Натижада аравача ағдарилган. Аёл эса ерга йиқилган. Воқеа жойида ҳеч кимга жиддий зарар етмаган.

Тасвирларда ерга йиқилган аёл ҳайдовчига иддао қилаётганини кўриш мумкин. Рулни бошқариб кетаётган аёл ҳам бўш келгани йўқ. У айбини ҳис қилиш, бировнинг ҳаётига нуқта қўйиши мумкинлигини тушуниш ўрнига, жабрдийдага таъна қила кетди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса бу ҳолатда Captiva ҳайдовчисини айблаб, ушбу автомобилнинг давлат рақамини ёзиб қолдириб, ИИВ ходимларига бу ҳақда хабар бериш кераклигини таъкидлашмоқда.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

Катта Фарғона каналидаги кичик ГЭСлар каскадининг ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтдир

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси борасидаги баъзи тушунчалари

expo
Боглиш маколалар