Главная > Фан ва технология > Ўзбекистон Қаҳрамони Марказий ҳарбий округига ташриф буюрди

Ўзбекистон Қаҳрамони Марказий ҳарбий округига ташриф буюрди


4 сентябрь куни Ўзбекистон Қаҳрамони Хасан ота Нормуродов Марказий ҳарбий округ фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳарбий хизматчилар билан суҳбатлашди.

Ўзбекистон Қаҳрамони Марказий ҳарбий округига ташриф буюрди

Дастлаб, Ўзбекистон Қаҳрамони Марказий ҳарбий округда янгидан бунёд этилган Стуацион марказда бўлди. Шундан сўнг, замон талаблари асосида жиҳозланган ва барча қулайликларга эга бўлган оператив бошқарув пункти, электрон ва бадиий кутубхона ҳамда панарамали мажмуавий отиш тренажёри синфини кўздан кечирди.

Ўзбекистон Қаҳрамони Марказий ҳарбий округига ташриф буюрди

Куннинг иккинчи ярмида, Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилган ҳарбий округ Маданият ва маърифат марказида Ўзбекистон Қаҳрамони ҳаёти ва фаолиятига бағишланган учрашув ташкил этилди.Давра суҳбати тарзида ўтказилган тадбир кутилганидан ҳам мазмунли ва қизиқарли бўлди. Мулоқот чоғида Самарқанд «Темурбеклар мактаби» тингловчилари, Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази курсантлари, муддатли ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Ўзбекистон Қаҳрамони Марказий ҳарбий округига ташриф буюрди

Ўзбекистон Қаҳрамони Марказий ҳарбий округига ташриф буюрди

Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Айбек Саидов сўзга чиқиб, Мудофаа вазири ҳамда округ қўмондонлиги номидан самимий тилаклар билдириб, «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси Хасан Нормуродовни Давлатимизнинг юксак мукофоти «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан яна бир бор қутлади.

Тадбир давомида оддий аскарлар Шоислом Шохосилов ва Турғун Ражабов томонидан Ўзбекистон Қаҳрамонига ўз портрети совға қилинди.

Шунингдек, бир гуруҳ нафақадаги ҳарбийлар ҳамда ҳарбий округ қўмондони «Мудофаа вазирлиги фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Ўз навбатида меҳмонга Мудофаа вазири номидан мақтов хати топширилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Вернуться назад