Главная > Фан ва технология > Orange2Fly ва Pegasus Airlines лоукостери Ўзбекистон бозорига кирмоқчи

Orange2Fly ва Pegasus Airlines лоукостери Ўзбекистон бозорига кирмоқчи



Orange2Fly ва Pegasus Airlines лоукостери Ўзбекистон бозорига кирмоқчи

Грециянинг Orange2Fly ва Туркиянинг Pegasus Airlines лоукостери Ўзбекистон бозорига кириш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деди Давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилди.

«Orange2Fly ва Pegasus Airlines билан жиддий иш олиб боряпмиз. Бунда музокаралар Дававианазорат ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» билан биргаликда ўтказилмоқда. Россия лоукостерлари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирди. Умуман олганда, 14та авиакомпания билан музокаралар олиб борилмоқда, улар орасида нафақат лоукостерлар, балки KLM, Emirates Airlines, Lufthansa, Air France каби йирик ширкатлар ҳам бор», - деди Қосимхўжаев журналистларга.

Бундан олдин, Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери Ўзбекистонга парвозларни режалаштираётгани хабар қилинганди.

«Эйр Астана» президенти ва бош ижрочи директори Питер Фостернинг сўзларига кўра, компания Ўзбекистонга ҳамкорлик таклиф қилмоқчи ва катта стратегик режаларни кўриб чиқяпти.

«Яқин келажакда Тошкент, Нукус, Қарши ва Фарғона водийсига рейслар йўлга қўйишни режалаштирганмиз. Кейинги босқичда Самарқанд, Бухоро ва Хива каби туристик шаҳарларга қатновлар бошлашни мўлжаллаганмиз», - деди Фостер.
Вернуться назад