Главная > Фан ва технология > "Ўзбектелеком" Қирғизистон орқали қўшимча Интернет каналга уланди

"Ўзбектелеком" Қирғизистон орқали қўшимча Интернет каналга уланди



"Ўзбектелеком" Қирғизистон орқали қўшимча Интернет каналга уланди

Янги алоқа йўналиши “Ўзбектелеком” алоқа имкониятларини кенгайтириб, Афғонистон ва Туркманистонга транзит алоқа каналларини очади деб хабар бермоқда sputniknews-uz.com нашри.

“Узбектелеком” АЖ ва Қирғизистоннинг “ЭлКат” МЖЧ тармоқлари орасида ўзбек-қирғиз чегараси орқали ўтган алоқа тармоғи уланди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

“Телекоммуникацион уланма 2018 йилнинг 16 августидан бошлаб тижорат фойдаланувига топширилди”, - дейилган компания расмий хабарида.

Хабарда айтилишига кўра, янги чегаралараро уланма Интернет тармоғига чиқиш учун муқобил йўналиш очади. Янги алоқа йўналиши Қирғизистон ҳудуди орқали ўтган бўлиб, у “Ўзбектелеком” АЖ имкониятларини кенгайтиради. Шунингдек, янги уланма “Ўзбектелеком”га Афғонистон ва Туркманистон йўналишида қўшимча транзит алоқа каналларини очади.

Вернуться назад