Главная > Фан ва технология > Сиртқи таълимда таҳсил олувчилар учун масофадан ўқитиш йўлга қўйилади

Сиртқи таълимда таҳсил олувчилар учун масофадан ўқитиш йўлга қўйилади



Сиртқи таълимда таҳсил олувчилар учун масофадан ўқитиш йўлга қўйилади

Янги ўқув йилидан бошлаб ОТМларнинг махсус сиртқи бўлимлари талабалари учун масофадан ўқитиш йўлга қўйилади.
Янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон ОТМларининг махсус сиртқи бўлимлари талабалари учун машғулотлар масофадан ўтилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабарга таяниб Газета.уз ёзмоқда. Онлайн ўқитиш платформаси ОТМТВ ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази томонидан жорий этилди.

Бугунги кунда махсус сиртқи таълимнинг 144 та дарслиги таянч олий таълим муассасаси билан биргаликда масофавий ўқитиш формати асосида ишлаб чиқиш йўлга қўйилди.

Масофавий таълимни амалга оширишнинг навбатдаги босқичида олий таълимнинг сиртқи ва кечки таълим учун масофавий ўқитишни йўлга қўйиш режалаштирилган. Сиртқи ва кечки таълим дарсликлари ҳам босқичма-босқич онлайн ўқитиш тизимига ўтказилиб борилади.
Сиртқи таълимда таҳсил олувчилар учун масофадан ўқитиш йўлга қўйилади

Онлайн ўқитиш курсини ташкил қилиш учун мўлжалланган платформада барча зарурий элементлар яратилган. Хусусан, маъруза, видеодарс, тест, топшириқ, чат, форум, сўровнома, глоссарий, тескари алоқа ва вебинар шулар жумласидандир. Шунингдек, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида платформани ижтимоий тармоқлар билан интеграцияси амалга оширилди.

Хабарда қайд этилишича, олий таълим тизимига масофавий таълимни жорий қилиниши давлат учун ҳам талаба учун ҳам таълим харажатларини қисқартиришга ёрдам беради.
Вернуться назад