Главная > Фан ва технология > ОАВ: Facebook’нинг йирик акциядори Цукербергнинг истеъфога чиқишини хоҳлайди

ОАВ: Facebook’нинг йирик акциядори Цукербергнинг истеъфога чиқишини хоҳлайди


Марк Цукерберг Facebook раҳбари лавозимидан кетиши лозим. Бу ҳақда Нью-Йорк пенсия жамғармаси инвестициялари учун жавобгар амалдор айтиб ўтди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
ОАВ: Facebook’нинг йирик акциядори Цукербергнинг истеъфога чиқишини хоҳлайди

Фото: EPA
Нью-Йорк мэрияси вакили ва айни пайтда компания инвесторларидан бири бўлган Скотт Стрингер Cambridge Analytica фирмаси билан сиёсий маслаҳатлашувдан сўнг фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ошкор этилиши билан боғлиқ можародан сўнг Facebook бошқарувида жиддий ўзгариш бўлиши лозим деб ҳисобламоқда.

Стрингернинг фикрича, Цукербергнинг ўрнини мустақил бошқарув раиси эгаллаши лозим. Шунингдек, бошқарувга маълумотлар ва этика масаласида тажрибали уч янги директор кириши лозим.
Вернуться назад