Главная > Фан ва технология > Хитойда автомобиллар сотувчи кўп қаватли савдо автомати очилди

Хитойда автомобиллар сотувчи кўп қаватли савдо автомати очилди



Хитойда автомобиллар сотувчи кўп қаватли савдо автомати очилди

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида автомобиллар сотувчи савдо автомати очилди. Бу ҳақда TechCrunch нашри хабар бермоқда.

Автомат Ford ва Alibaba компаниялари ҳамкорлиги доирасида яратилган. Кўп қаватли бинода ўнлаб Ford автомобиллари жойлаштирилган бўлиб, мижоз унга ёққан машинани мобил дастур ёрдамида танлаб, уни синовдан ўтказиш учун 3 кунга олиши мумкин.

Сервис фойдаланувчилари шунингдек Alibaba тақдим қиладиган хизматлар учун чегирмалар оладилар.

Вернуться назад