Главная > Фан ва технология > Энди ўзимизда учувчисиз учар қурилмалар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилади

Энди ўзимизда учувчисиз учар қурилмалар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилади



Энди ўзимизда учувчисиз учар қурилмалар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилади

Учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланишни янада ривожлантириш ҳамда уларни иқтисодий соҳаларда мақсадли ва тизимли қўллаш мақсадида Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг қарори муҳокама учун жойлаштирилди деб хабар бермоқда соф.уз нашри.

Ҳужжатга мувофиқ, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси ҳузурида "Инновацион марказ" илмий-ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Корхона учувчисиз учар қурилмалар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ҳамда учувчисиз учар қурилмаларни бошқариш соҳасида мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланади.

Қурилмаларни ижарага бериш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитасининг ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш фонди маблағлари ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар корхонанинг молиялаштириш манбаси сифатида белгиланади.

Корхона буюртмачилар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида учувчисиз учар қурилмаларни қўллаш орқали хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Вернуться назад