Главная > Фан ва технология > НАСА олимлари жуда олисда Ерга ўхшаш еттита сайёрани аниқлади

НАСА олимлари жуда олисда Ерга ўхшаш еттита сайёрани аниқлади



НАСА олимлари жуда олисда Ерга ўхшаш еттита сайёрани аниқлади

НАСА олимлари Қуёш системасидан 40 ёруғлик йили узоқлигида ҳажми Ерга ўхшаш еттита сайёра аниқланганини маълум қилишди.

Бу сайёраларнинг бари TRAPPIST-1 номли ўта совуқ юлдузнинг орбитасида жойлашган бўлиб, учтасида сув, демакки, ҳаёт бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Олимлар ушбу сайёраларни “Спитцер” телескопи орқали аниқлашга муваффақ бўлишди.

Янги аниқланган сайёралар Ердан 39-40 ёруғлик йили узоқлигида жойлашган. Олимларнинг айтишича, уларга етиб бориш учун реактив самолётда 40 миллион йил давомида учиш керак бўлади.
hilol.uz
Вернуться назад