Главная > Фан ва технология > Флеш-хотиранинг ўтатезкор ўриндоши кашф этилди

Флеш-хотиранинг ўтатезкор ўриндоши кашф этилди



Флеш-хотиранинг ўтатезкор ўриндоши кашф этилди

Физик тадқиқотчилар томонидан янги хотира ускунаси кашф этилди.

Нидерланд ва поляк физиклари диэлектрик кобальтланган гранат асосида хотира сақлаш магнитли ускуна яратдилар.

Тадқиқотнинг асосий элементи юқорида қайд этилган минерал моддадан тайёрланган плёнка бўлди. Олимлар нурланиш кенглиги чизиғини ўзгартириш натижасида плёнканинг магнитланиш муқобиллигига эришиб, унда 0 ва 1 магнит бит қайдларини сақлаб қолиш имкониятига эга бўлдилар.

Маълумот ёзиш тезлиги битта ҳодисага 20 пикосекунддан камроқ вақтни ташкил этади.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, қаттик магнит дисклар ва флеш-хотира ускунасига қараганда, мазкур конструкция атрофга сезиларли даражада кам иссиқлик тарқатади.

Олимларнинг фикрича, янги кашфиёт келажак авлод ускуналарини ишлаб чиқариш жараёнида маълумотларни сақлашда аҳакмиятлидир.
Муҳайё Саидова
qalampir.uz
Вернуться назад