Главная > Фан ва технология > Япония компанияси 2018 йилда жаҳонда биринчи метеоритли мушакбозликни уюштиради

Япония компанияси 2018 йилда жаҳонда биринчи метеоритли мушакбозликни уюштиради



Япония компанияси 2018 йилда жаҳонда биринчи метеоритли мушакбозликни уюштиради


Ўзини «космик стартап» деб ҳисобловчи Япониянинг ALE компанияси 2018 йилда жаҳонда биринчи метеоритли мушакбозликни уюштирмоқчи. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: CNN
ALE юқори технологик шоуни ўзининг сунъий йўлдоши ёрдамида амалга оширишни режалаштирмоқда — юзлаб сунъий метеоритлар билан тўлдирилган космик қурилма 2018 йилда орбитага олиб чиқилиши кутилмоқда.

Мушакбозлик айнан қачон бўлишини ташкилотчиларнинг ўзи белгилайди — тадбир сунъий йўлдошнинг йирик шаҳарлар устидан учиб ўтиш даврига тўғри келиши керак. Ваъда беришларича, сунъий метеорит ёмғирини ҳақиқийсидан ажратиш осон бўлади.

Сунъий йўлдош ташлайдиган капсулалар ҳақиқий метеоритлардан кўра каттароқ бўлади ва уларга нисбатан секинроқ ҳаракатланади. Шу сабабли улар атмосферага кириш вақтида анчагина ёруғ ва узоқ вақт нур сочади, ҳар хил рангли «метеоритлар»ни 200 километр масофадан кўриш мумкин бўлади.

Миш-мишларга кўра, ALE ўзининг биринчи расмий «самовий» мушакбозлигини 2020 йилда — Токио Олимпиадасининг очилиш маросимида ташкил этишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бироқ компаниянинг ўзи унинг хизматларидан хусусий шахслар ҳам фойдаланишига умид қилмоқда — бадавлат кишилар шахсий тантаналари учун орбитадан ёғиладиган сунъий метеоритларга буюртма бериши мумкин.
daryo.uz
Вернуться назад