Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 3,5 миллион ёшли бактерия ёки умрни узуйтирувчи бактерия
08-04-2020 16:14 0 535 Рейтинг0 Чоп этиш

3,5 миллион ёшли бактерия ёки умрни узуйтирувчи бактерия

3,5 миллион ёшли бактерия ёки умрни узуйтирувчи бактерия

2009 йили Сибирияда Ёқутистонга қарашли Маматов тоғидаги бир муз қатламида Bacillus F деб номланган 3,5 миллион ёшли бактерия топилди.
Ўша тадқиқот гуруҳи рахбари Масква давлат университети илмий ходими Анатолий Брушков 3 йил давом этган изланишида бактерия хужайраларни активлаштириб,иммунитетни кучайтириш хусусияти борлигини айтмоқда.

2012 йили амалга оширилган лаборатория тестларида каламушлар устида ушбу тезисини далилловчи натижалар олган. Брушков 3 йил аввал бактерияни ўз танасида синаб кўришга қарор қилиб, тест текширишларини бошлаб юборган.

“ The Siberian Times”номли газетага тажрибасининг организмга таъсирини гапириб берган Брушков: “Бактерияни вужудимга киритгач аввалгидан хам кўпроқ мехнат қила бошладим. Ўхирги икки йил мобайнида касал бўлиш у ёқда турсин , оддий тумовга хам чалинмадим. Каламушлар ва мева чивинлари устида ўтказилган мувафаққиятли тажрибадан кейин мен актив холатга келтирадиган бактерияни маданий мухитда , яъни инсон организмида синаб кўриш фикри пайдо бўлди ” деган .

Брушков, махаллий туркий қавмлардан Ёқут элатининг узун умр кўришининг сирини топганини айтиб, уни минтақадаги оқарсувларда ўша бактериянинг борлигига боғлаган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар